Page 37 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
        P. 37
     – инвестициялар дисконтланган қопланиш даврини (DPP)
            ҳисоблаш.
               Баҳолашнинг бир нечта усулларидан фойдаланиш зарурати,
            турли усуллардан фойдаланиб олинган натижалар қарама-қар-
            ши бўлиши мумкинлиги билан изоҳланади. Турли усулларни
            қўллаган  ҳолда  инвестициялар  самарадорлигини  таҳлил  қи-
            лиш натижаларни таққослаб, маълум бир лойиҳанинг мақбул-
            лиги тўғрисида хулоса ишлаб чиқиш имкониятини яратади.
               Ҳозирги  кунд а  корхона  инвестицияларини  баҳолаш  учун
            қуйидаги  усуллар  қўлланилади:
                 1.4-расм. Корхонада инвестицион баҳолаш усуллари
               Ҳар бир келтирилган усул ўзининг афзал жиҳати билан бир
            қаторда камчиликларига ҳам эга.
               Статистик  усулнинг  афзаллиги  –  ҳисоблаш  алгоритми-
            нинг соддалигида деб белгиланади. Тўловни қайтариш муд-
            дати тугагандан сўнг рентабелликни баҳолаш имкониятининг
            йўқлиги, шунингдек, янги маҳсулотни яратиш билан боғлиқ
            лойиҳан инг самарадорлигини ҳисоблашда ушбу усулдан фой-
            даланиш имкониятининг мавжуд эмаслиги унинг асосий кам-
            чилигидир.
               Статистик  усуллардан  фойдаланилганда  инвестициялар
            оқибатида тўловлар ва омонатларнинг вақт ўтиши билан ўз-
            гариб  туриши  мумкинлиги  ҳисобга  олинмайди.  Инвестиция
            мулкидан фойдаланмоқчи бўлган йиллардан бошлаб инвести-
            цияларни баҳолаш учун аниқ (типик) йил танланади ва бу йил
            ўртача (типик/вакиллик) харажатлар ва хизматлар қўшилади.
               Толипова Бахтигул Фарходовна                              37





