Page 39 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 39

бу ерда:
               C – реал опцион қиймати;
               IC – инвестиция капитали;
               r – дисконт ставкаси;
               t – опционнинг амал қилиш муддати;
               PI – рентабеллик даражасининг кутилаётган қиймати.
               Бу  усулнинг  асосий  устунлиги  бутун  лойиҳани  баҳолаш
            имкониятининг  мавжудлигидир.
               Динамик усулларни дисконтлаш усуллари деб ҳам аташа-
            ди, улар пулнинг вақт қиймати назариясига асосланган бўла-
            ди.
               Инвестициявий лойиҳаларнинг самарадорлигини динамик
            усулда  баҳолашнинг  асосий  кўрсаткичлари  соф  жорий  (ҳо-
            зирги) қиймат, лойиҳанинг қопланиш муддати ва рентабеллик
            кўрсаткичлари бўлиб ҳисобланади.
               Динамик  усуллар  режалаштирилган  сармоядан  олинади-
            ган маблағлар депозитларга ҳамда инвестиция тўғрисида қа-
            рор қабул қилиш пайтида фойдаланиш муддатига асосланган.
            Олинган  маблағлар  ва  депозитлар  муддатига  кўра  турлича
            қайд этилади, шунингдек, асосий кўрсаткичлар – капитал қий-
            мати, ички фоиз ставкаси, амортизация даври ва бошқаларга
            қисқартирилади.
               Корхоналарнинг инвестицион лойиҳалари самарадорлиги-
            ни баҳолаш усулларини таҳлил қилиш жараёнини тизимлаш-
            тирсак, қуйидаги жадвал ҳосил бўлади:













               Толипова Бахтигул Фарходовна                              39
   34   35   36   37   38   39   40   41   42   43   44