Page 38 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
        P. 38
     Инвестиция  жараёнида  харажатлар  ва  хизматлар  ўзгариши
          мумкинлиги  ҳисобга  олинмайди.
             Муқобил (альтернатив) усулларга қуйидагилар киради:
             – тузатилган жорий қиймат усули;
             – қўшилган қиймат усули;
             – реал опционлар усули.
             Тузатилган жорий қиймат усули пул оқимини суғурта риск-
          лар қиймати, шунингдек, ажратиладиган субсидия ва имтиёз-
          ларни ҳисобга олган ҳолда самарадорлиги алоҳида баҳолана-
          диган бир нечта таркибий қисмларга ажратиш имконини бе-
          ради. Мазкур усул бир қанча молиялаштириш манбаларидан
          ташкил топган инвестиция лойиҳаларини баҳолаш учун энг
          самарали усул бўлиб ҳисобланади. Тузатилган жорий қиймат
          усулининг  асосий  камчилиги  –  бу  катта  ҳажмдаги  қўшимча
          маълумотларни ўрганишни талаб этишидир. Соф жорий қий-
          мат (NPV)га жорий қиймат (ПВ)ни қўшиш орқали ҳисоблана-
          ди.
             Қўшилган  қиймат  усули  капиталнинг  ўртача  қийматидан
          юқори бўладиган инвестициянинг даромадлилигини баҳолаш
          имконини беради. Ушбу усулнинг асосий устунлиги инвести-
          цион лойиҳа маблағларидан самарасиз фойдаланилганда буни
          аниқлаш имкониятининг мавжудлигидир. Камчилиги эса вақт
          омилини ҳисобга олиш зарурати билан мураккаб пул оқимига
          эга лойиҳалар учун прогноз ишлаб чиқиш имконияти йўқлиги-
          дир. Ҳисоблашда маҳсулот сотишдан тушган тушум ва ишлаб
          чиқаришга сарфланган ресурслар ўртасидаги фарқ олинади.
             Узоқ муддатли оралиқда яратилган ёки сотиб олинган ин-
          вестиция  объектларини  баҳолаш  имконини  реал  опционлар
          усули беради. У қуйидаги формула орқали ҳисобланади: (1.1)
                                                                     (1.1)
         38                                     Толипова Бахтигул Фарходовна





