Page 40 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 40
1.1-жадвал
Корхоналарда инвестицион лойиҳалар
самарадорлигини баҳолаш усуллари 21
Статистик Динамик
Баҳолаш мезонлари Муқобил усул
усул усул
Даромадлилик (рентабеллик) баҳоланади баҳоланади баҳоланади
Капилат қайтими баҳоланади баҳоланади баҳоланади
Инвесторнинг ўз маблағлари
ва қарз маблағларининг баҳоланади баҳоланади баҳоланади
мутаносиблиги ва етарли
эканлиги
фақат
Киритилган маблағ рискини баҳоланмайди лойиҳанинг ўзи баҳоланмайди
ҳисобга олиш
учун баҳоланади
Режалаштирилган босқичларни
амалга ошириш жадвалига баҳоланмайди баҳоланмайди баҳоланмайди
риоя қилиш
Жадвалга кўра шундай хулоса бериш мумкинки, келтирил-
ган усулларнинг ҳар бири ўзининг устунликлари ва камчилик-
ларига эга. Корхоналарни инвестициялаштириш шароитидаги
камчиликлар қарор қабул қилишдаги хавф-хатарни вужудга
келтиради. Рискларнинг пайдо бўлиши инвестициялаш жа-
раёнларини кечиктириши мумкин, шу сабабли хавф-хатарни
ҳисобга олиш инвестициялаш жараёнининг ажралмас қисми
бўлиши лозим.
Инвестицион лойиҳани яратиш ва уни амалга оширишдаги
мавжуд детерминантлар – иқтисодий, молиявий, ижтимоий,
сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий, экологик табиий иқлим шароити
билан боғлиқ хатарларни инобатга олиш зарур. Бундан ташқа-
ри амалдаги услубларда лойиҳани амалга ошириш босқичла-
рини инобатга оладиган баҳолаш усулларининг пухта ишлаб
21 Манба: Douglas S. Thomas Investment Analysis Methods https://doi.org/10.6028/NIST.
AMS.200-5 Damodaran A. The Little Book of Valuation How to Value a Company, Pick a Stock,
and Profit. Printed in the United States of America 2011.
40 Толипова Бахтигул Фарходовна