Page 45 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 45

ҳамда махсус усулларига ажратилди. Бу ерда биринчи гуруҳ-
            га киритилган ҳисоблаш усулларининг аксарияти иқтисодиёт
            барқарор ҳолатда турган ёки ривожланаётган ҳудудлар (мам-
            лакатлар)да фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу-
            нинг асосий сабабларидан бири лойиҳалар ҳаётийлик даври
            кўрсаткичи ва рисклар таҳлилига бўлган эътиборнинг сустли-
            гида.
               Иккинчи йирик гуруҳ, яъни лойиҳа самарадорлигини баҳо-
            лашнинг махсус усулларида асосан лойиҳаларнинг молиявий
            ҳамда сифат усулларига эътибор қаратилган. Айнан шу усул-
            ларни  иқтисодиётда  тебранишлар  бор  бўлганда  ҳам  қўллаш
            тавсия этилади, чунки уларда рискларнинг турли даражалари
            ва  лойиҳаларнинг  давомийлиги  омиллари  ҳисобга  олинади.
            Усуллар ичида бугунги кунда халқаро баҳолаш стандартлари-
            га мувофиқ лойиҳаларни баҳолашни ўтказишда иқтисодий қў-
            шилган қиймат (EVA) усули етакчи ҳисобланади. Иқтисодий
            қўшилган қиймат (EVA) да дисконтлаш ставкасини ҳисоблаш-
            нинг умумэътироф этилган усулларидан бир ҳисобланмиш ўр-
            тача ҳисоблаб чиқилган капитал қиймати (WАCC)  ёрдамида
                                                                24
            ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида лойиҳа самарадорлигини ба-
            ҳолашнинг ишончлилигини янада оширади.
               Ҳозирги кунда корхоналарнинг тез ўзгарувчан иқтисодий
            муҳит шарт-шароитларига оптимал мосланувчанлигини таъ-
            минлаш, уларни рақобатбардошлик мавқеини мустаҳкамлаш
            ва стратегик ривожланишини таъминлаш муҳим омили бўлиб
            ҳисобланади.
               4  компонентли  стратегик  дастурни  ишлаб  чиқиш  ва  уни
            реализация  қилиш  инструментларини  ўзида  мужассамлаш-


               24  Ўзбекистон  Республикаси  давлат  активларини  бошқариш  агентлиги  директорининг
            2020 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартини тас-
            диқлаш  ҳақида»ги  01/11-15/62-сон  буйруғи.  https://lex.uz/docs/4842496

               Толипова Бахтигул Фарходовна                              45
   40   41   42   43   44   45   46   47   48   49   50