Page 48 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 48
опционларни баҳолашда DSF унинг инструментларидан бири
сифатида қўлланилади. DSF дан фарқли улароқ ROV дунё ўз-
гарувчанлик, ноаниқлик ва корхоналар ўртасида рақобатли
ўзаро таъсирлар билан изоҳланади деб тахмин қилади.
Ҳозирги кунга қадар ROVнинг асосий усули сифатида
Блек-Шоулз модели қўлланилиб келинмоқда. «Реал опцион»
атамасини молия назариясига йирик америкалик мутахассис
С. Майерс киритган. Бу эса амалиётга ҳосилавий молиявий
инструментларни жорий этишга сабаб бўлган ва замонавий
молия назариясини тубдан ўзгартириб юборган Ф. Блэк ва М.
Шоулз (Black, Shoulz, 1973)лар томонидан молиявий опцион-
ларга нархларни шакллантириш бўйича чоп этилган нашрла-
ридан бир неча йил ўтиб амалга оширилди.
ROV усули ғарб мамлакатларида жуда кенг фойдаланилиб,
оммалашиб бормоқда, шунингдек, ундан фойдаланиш ижо-
бий ривожланиш динамикасига эгадир. Бироқ мамлакатимиз
ҳудудида ҳосилавий молиявий инструментларнинг амалиётда
камлиги, деярли йўқлиги боис қўлланилиши соҳаси ҳам кўзга
ташланмайди.
Реал опционлар усулини қуйидаги ҳолатлар юзага келганда
қўллаш мақсадга мувофиқдир:
– лойиҳа даражаси юқори даражали ноаниқликка мойил
бўлса;
– корхонанинг бошқарув аппарати лойиҳа бўйича янги
маълумотлар пайдо бўлишида мослашувчан бошқарув қарор-
ларини қабул қила олиш қобилиятига эга бўлса;
– лойиҳанинг молиявий натижаси корхона бошқарувчилари
томонидан қабул қилинган қарорларга боғлиқ бўлганда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу усулни қўллаш мақ-
садга мувофиқ саналган барча йўналишлар тўлалигича бевоси-
та қишлоқ хўжалиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган, озиқ-ов-
48 Толипова Бахтигул Фарходовна