Page 50 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 50
материаллар тайёрлаш ва озиқ-овқат саноатининг инвестиция
фаолияти билан боғлиқ кўплаб бошқа муаммоларни ҳал қи-
лиш, инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлиги-
ни баҳолаш учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш зарур.
Сўнгги йилларда инвестициялар самарадорлигини баҳо-
лашда янги усуллар ва далиллар пайдо бўлиб келмоқда. Бу
янгиликларни содир бўлишига бир қанча омиллар ўз таъсири-
ни кўрсатди. Муҳим омиллардан бири шундаки, инвестиция
самарадорлигини тадқиқ этиш харажатлари камайган. Илгари
олиб борилган тадқиқотлар фондлар самарадорлигини баҳо-
лаш хусусий ёки кўп харажатли маълумотлар базасига асос-
ланган эди. Ҳозирги кунга келиб олимлар ўз маълумотларини
веб-саҳифалар ёки илмий нашрлар иловаларига жойлашти-
ришни йўлга қўйишган.
Таъкидлаш жоизки, корхоналар фаолиятининг самарадор-
лигини баҳолаш воситалари икки услубий ёндашувни: саноат
корхонаси фаолиятининг рентабеллиги ҳисобланган ҳамда
молиявий коэффициентлардан фойдаланишга асосланган бух-
галтерия ҳисоби; фаолият юритишнинг оптималлиги асосий
мезони бўлган фойда, харажат ва риск даражасини ўз ичига
олган иқтисодий (ишлаб чиқариш) усулларини гуруҳлайди.
Биринчи ёндашувнинг моҳияти саноат корхонаси фаолия-
ти самарадорлигини нисбий ҳисобланган қиймати сифатида
баҳолашдан иборатдир. Мазкур ёндашувда самарадорлик-
ни ифодаловчи асосий кўрсаткичлар бўлиб, активлар рента-
беллиги (ROA (Return On Assets)) ва капитал рентабеллиги
(ROE (Return On Sales)) кўрсаткичлари (Тhe DuPont System
of Analysis (Дюпон формуласи)), соф фоизли маржа, хара-
25
25 Асосий омиллар таҳлили орқали корхона рентабеллиги аниқланадиган молиявий таҳ-
лил усулидир. Мазкур метод илк маротаба XX асрнинг бошларида “DuPont” компанияси то-
монидан қўлланилган бўлиб, корхона фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи асосий омил-
ларни ажратиб кўрсатадиган омиллар таҳлилини англатади. https://www.myaccountingcourse.
50 Толипова Бахтигул Фарходовна