Page 54 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 54

га ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Натижада айрим
          мамлакат ҳудудларида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларини
          ваҳимага тушиб сотиб олиши ва сақлаб қўйиши кузатилди. Бу
          эса ўз навбатида кўпгина ҳудудларда озиқ-овқат етказиб бе-
          ришнинг – ҳосилни йиғиш, қайта ишлаш, уларнинг тақсимоти
          сингари босқичларида ишчи кучининг етишмаслиги каби сал-
          бий ҳолатларни келтириб чиқарди.
             Озиқ-овқат  маҳсулотлари  хавфсизлиги  ва  уларни  қайта
          ишлаш саноати ҳамда соғлиқни сақлаш соҳалари ўртасида
          ўзаро  чамбарчас  боғлиқлик  мавжуд.  Озиқ-овқат  саноатида
          меҳнат  унумдорлигининг  пасайиши  ва  овқатланиш  тизи-
          мининг  ёмонлашуви  тўйинмасликни  келтириб  чиқаради.
          Озиқ-овқатни  тўйиб  истеъмол  қилмаслик  аҳолини  нафақат
          COVID–19  вируси  билан  касалланишга  мойилликни  оши-
          ради, балки бошқа касалликларнинг ҳам авж олишига олиб
          келади.  Шу  ўринда  ҳукумат  даражасида  вирусни  олдини
          олишга  бағишланган  чора-тадбирлар  қаторида  қишлоқ  хў-
          жалиги маҳсулотларини етиштиришни барқарорлаштиришга
          бўлган заруратни инкор этиб бўлмаслигини таъкидлаш жоиз.
          Дунё сиёсатчиларининг фикрича, озиқ-овқат етказиб бериш
          занжири узлуксиз фаолият юритиши шарт, ҳар бир давлат ўз
          ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни қўллаб-
          қувватлаши  лозим.
             Ҳукуматимиз доирасида бу ишлар етарли даражада амал-
          га оширилмоқда десак муболаға бўлмайди. Республикамизда
          2020 йилнинг 31 декабрга қадар шакллантирилган рўйхат бў-
          йича мамлакатга товарларни олиб киришда божхона божи ва
          акциз солиғининг ноль ставкалари белгилангани муҳим қадам
          бўлди. Бу чора-тадбирлар хусусида Ўзбекистон Республика-
          си Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 15 апрелдаги
          «Коронавирус  пандемияси  даврида  аҳоли,  иқтисодиёт  тар-

         54                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   49   50   51   52   53   54   55   56   57   58   59