Page 55 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 55

моқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга
            доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назар-
            да тутилган .
                         32
               Мавзу  юзасидан  манбаларга  янада  яқинроқ  тўхталадиган
            бўлсак, ушбу мавзу доирасида ҳозирда жуда кўп тадқиқотлар
            олиб борилаётганлиги гувоҳи бўламиз. БМТнинг Озиқ-овқат
            ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамда БЖССТ бирга-
            ликда ишлаб чиққан COVID–19 ва озиқ-овқат маҳсулотлари
            хавфсизлиги: озиқ-овқат саноати корхоналари учун (вақтин-
            чалик)  йўриқномасида  умумий  тартибда  озиқ-овқат  саноати
            корхоналари ва улардаги ходимлар бундай таҳликали вазиятда
            ўзларини қандай тутишлари бўйича кўрсатмалар берилган.
               Dр. Chaрis M. Galanakis  Web of Science Gрoup нинг энг
                                        33
            фаол тадқиқотчиларидан бири: «Коронавирус давридаги озиқ-
            овқат тизимлари (COVID–19) пандемик инқироз» номли ма-
            қоласида – Озиқ-овқат бевосита ва билвосита инсон саломат-
            лигига таъсир этувчи тизим сифатида қаралади ҳамда бугунги
            кунда унинг барқарор бўлиши ҳар қачонгидан-да муҳимлиги
            таъкидланди.
               Тадқиқотчилар,  озиқ-овқат  соҳаси  ходимлари,  қолаверса,
            кенг омма учун Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги
            бўйича бош директорат (DG SANТE)  томонидан «COVID–19
                                                  34
            ва  озиқ-овқат  хавфсизлиги»  номли  савол-жавоб  кўринишда
            йўриқнома ишлаб чиқилган. Озиқ-овқат орқали ва уни ишлаб
            чиқарувчи ҳамда етказиб бериш тизимидан вирус юқиш риски
            хусусида, шунингдек, уни пасайтиришда ишлаб чиқариш жа-


               32  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2020  йилнинг  3  апрелдаги  “Коронави-
            рус  пандемияси  даврида  аҳоли,  иқтисодиёт  тармоқлари  ва  тадбиркорлик  субъектларини
            қўл-лаб-қувватлашга  доир  қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида”  ПФ-5978-сон  Фармони.
            https:// president.uz/uz/lists/view/3482
               33  https://orcid.org/0000-0001-5194-0818
               34  https://ec.europa.eu/info/departments/health-and-food-safety_en
               Толипова Бахтигул Фарходовна                              55
   50   51   52   53   54   55   56   57   58   59   60