Page 57 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 57
Ҳозирги кунда мамлакатимиз озиқ-овқат саноати тарки-
бида кўплаб маҳсулотлар қайта ишланиб, жамиятга етказиб
берилмоқда ҳамда уларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда
(2.1-расм). Мамлакат агросаноат тармоқларини модерниза-
циялаш ва уларнинг фаолиятини тубдан ривожлантириш бў-
йича амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида қишлоқ хў-
жалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошиб бормоқда.
Республикамиз аҳолисининг овқатланиши тубдан ижобий
томонга ўзгаришда давом этмоқда ва озиқ-овқат маҳсулотла-
рини истеъмол қилиш тузилмаси ҳам яхшиланмоқда. Бунга,
2023 йилда 1,6 миллиард долларлик, шундан, 1 миллиард 484
миллион долларлик мева-сабзавот, 115 миллион долларлик
озиқ-овқат саноати маҳсулотларини экспорт қилиш белгилан-
ган. Бу маррани забт этишга барча асослар етарли. Жумладан,
биргина озиқ-овқат саноати корхоналари сони 2016 йилдаги
9,4 мингтадан 2022 йилда 2,4 баробар кўпайиб, 22,5 мингтага
етказил ганида ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.
37
Илмий монографияда ҳудудларда озиқ-овқат ва қайта иш-
лаш саноатининг ривожланишига тўсиқ бўлувчи асосий омил-
лар гуруҳлаб чиқилди:
-заиф (кучсиз) моддий-техника базаси, суст ривожланган
инфратузилма – хомашёни ташиш, сақлаш ва қайта ишлашда-
ги ишлаб чиқариш харажатларининг ортиши маҳсулот таннар-
хининг ошишига сабаб бўлади;
-технология даражасининг пастлиги, маҳсулот ишлаб чи-
қаришдаги юқори харажатлар – агросаноат ишлаб чиқариши-
нинг барча бўғинларида маҳсулотнинг даромадлилиги ва ра-
қобатбардошлигининг сусайишига олиб келади;
37 “Oziq-ovqat xavfsizligi va ovqatlanish sifati” nomli Samarqand shahrida o‘tkazilgan xalqaro
konferensiya. Nodir Jumayev, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Sanoat, qurilish va savdo masalalari
qo‘mitasi raisi, iqtisodiyot fanlari doktori, professor. https://lex.uz/docs/4149388?queрy=%D1%8
3%D1%80%D1%83%D2%93
Толипова Бахтигул Фарходовна 57