Page 61 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 61

Жаҳон амалиётида ҳар бир соҳа тартибга солиниб, назорат
            остига оли б борилаётгани каби озиқ-овқатлар нобуд бўлиши-
            ни олдини олиш бўйича ҳам самарали ишлар йўлга қўйилган.
               Мазкур муаммо юзасидан БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ
            хўжалиги  ташкилоти  (FAO)  доимий  изланиш  олиб  бормоқ-
            да. Ташкилот томонидан озиқ-овқат исроф бўлишининг гло-
            бал индекси (Global Food Loss Index (GFLI)) ишлаб чиқилган.
            Ушбу  индекснинг  мақсади  мутасаддиларга  йўқотишларнинг
            ижобий ва салбий тенденциясини ўтган йиллардагилари би-
            лан солиштириш имконини бериш ҳамда озиқ-овқат маҳсулот-
            ларининг исроф бўлишига қарши самарадорликни оширувчи
            тенденциялар таҳлили орқали озиқ-овқат таклифини назорат
            этишга ёрдам беришдир.
               Озиқ-овқат  маҳсулотларининг  исроф  бўлишининг  глобал
            индекси – бу мамлакатлар миқёсида озиқ-овқат маҳсулотлари-
            нинг исроф бўлиш индекслари йиғиндисидир .
                                                            43
               Озиқ-овқат маҳсулотларнинг исроф бўлиши индекси           (1)
            анъанавий ўзгармас базавий формулага эга бўлиб, ҳозирги давр
            (т)да мамлакат (и)нинг фоиздаги йўқотишларин и базис даврда
            (т)ги  истеъмол  саватчасига  тушадиган  фоиз  йўқотиши  билан
            таққослаш орқали ишлаб чиқариш харажатлари ва базис дав-
            ридаги импортдан фойдаланиб топилади. Мазкур индекс қиш-
            лоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ёки озиқ-овқат тизимида, шу
            жумладан, экинлар, чорвачилик ва балиқчиликда муҳим ҳисоб-
            ланган товарларнинг таркибий қисмидир. У ишлаб чиқаришда-
            ги ўзгарувчанлик таъсирини бартараф этиш учун йўқотишлар-
            нинг умумий таклиф фоизига қараб ҳаракат қилади .
                                                                44

            тайёрланди.  https://www.macs-g20.org/fileadmin/macs/Activities/S1_1_O_Connoр_SDG_12.3_
            and_the_Food_Waste_Index.pdf
               43  Carola Fabi and Alicia English. FAO STATISTICAL DIVISION. SDG 12.3.1: Global Food
            Loss Index. P 19. http://www.fao.org/3CA2640EN/ca2640en.pdf
               44  Carola Fabi and Alicia English. FAO STATISTICAL DIVISION. SDG 12.3.1: Global Food
               Толипова Бахтигул Фарходовна                              61
   56   57   58   59   60   61   62   63   64   65   66