Page 64 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 64

шундаки, «блокчейн» тизими маълум бир маҳсулотни ишлаб
          чиқариш, сотиш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган у ёки бу муам-
          мони бартараф эта олмайди, тизим фақат у тўғрисидаги маъ-
          лумотларни очиб бера олади холос, навбатдаги барча ҳаракат-
          лар эса анъанавий усул билан давом этади.
             Озиқ-овқат  етиштириш  жараёнларида  кузатув  ва  шаф-
          фофликнинг етишмаслиги боис соҳа фаолияти кундан кунга
          мураккаблашиб бормоқда. Бундай шароитда айнан блокчейн
          технологиясида  кузатув  ва  шаффофликни  таъминлаб  бериш
          имконияти мавжуд. Истеъмолчиларда озиқ-овқат маҳсулотла-
          рининг келиб чиқиши, унинг сифатига бўлган қизиқишнинг
          ортиб бориши соҳадаги шаффофликни зарурий шартга айлан-
          тириб  боради.  Шундай  қилиб,  аксарият  ҳолларда  блокчейн
          технологиялари  озиқ-овқат  саноатида  айнан  кузатиш  мақса-
          дида  фойдаланилади.
             Озиқ-овқат таъминоти занжирининг даладан тортиб то ис-
          теъмолчига қадар етказишда қатнашувчи барча иштирокчилар
          ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ блок-
          чейнда ҳамма учун очиқ тарзда жойлаштирилган бўлади. Бу
          ўз  навбатида,  ишлаб  чиқарувчи  ва  қайта  ишлаб  чиқарувчи-
          ларга ўз маҳсулотларига нисбатан масъулиятли бўлишларига,
          етказиб берувчиларга маҳсулотни узоқ муддат сақламасдан ўз
          вақтида етказиб беришларига, истеъмолчилар учун эса кафо-
          латланган  сифатли  маҳсулотларга  имкон  беради.  Кузатув  ва
          шаффофликнинг  мавжудлиги  товар  қайси  иштирокчи  қўли-
          да сифатини йўқотганлиги тўғрисидаги информацияни олиш
          мумкин бўлади, бу билан истеъмолчилар соғлигига зарар ети-
          ши ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг харажатлари ортиб кети-
          ши олди олинади.
             Шунингдек,  платформадаги  маҳсулотларни  рақамлашти-
          риш юқоридаги афзалликлардан ташқари, бюрократияни қис-

         64                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   59   60   61   62   63   64   65   66   67   68   69