Page 69 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 69
хизмат қилади. Бугунги кунда давлатимизнинг инвестицион
сиёсати доирасида айнан инвесторларни мамлакат бозорида-
ги эркин ҳаракатини таъминлаш мақсадида керакли чора-тад-
бирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон учун нафақат ташқи
инвестициялар, балки ички инвестицияларнинг ўрни алоҳида
аҳамиятга эга. Шу жумладан, ҳозирда бир оз муаммоли бўлса-
да, аҳоли маблағларини жалб этиш муҳим ҳисобланади.
Инвестицияларга бўлган заруратни қўйидаги сабабларда,
деб кўриш мумкин:
– ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг зарурати;
– корхонанинг моддий-техник базасини янгилаш зарурати;
– янги фаолият ёки янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш.
Инвестицияларни молиялаштириш – бу пул маблағларини
бериш, сарфлаш тизими ва уларнинг мақсадли ҳамда самара-
ли ишлатилишини назорат қилиш тизимидир. Молиялашти-
риш усуллари корхонанинг фаолият юритишидаги маълум бир
шартларга, унинг ривожланиш йўналишидаги ўзгаришларга
боғлиқ. Улар асосий воситаларни қайта ишлаб чиқиш ҳамда
иқтисодий ривожланишнинг у ёки бу босқичида молиялашти-
риш манбалари хусусиятлари билан белгиланади.
Инвестиция манбалари сифатида қуйидагиларни санаб
ўтиш мумкин:
– инвесторларнинг ўз маблағлари, шу жумладан, амморти-
зация фондлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан
кейин қолган фойда, шунингдек, юридик шахснинг устав фон-
дидаги улушини сотишдан тушган тушумлари;
– жалб қилинган маблағлар, чекланмаган муддат асосида
корхоналарни жалб қилиш йўли билан шакллантирилади, кор-
хонага тўланадиган дивиденд ва бошқа турдаги мукофот пул-
лари бундан мустасно (акциялар эмиссияси ва акциялар асоси
учун жалб қилинган ресурслар, шунингдек, қайтариб олмас-
Толипова Бахтигул Фарходовна 69