Page 66 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 66
Ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат маҳсулотлари
таъминот занжирининг илк босқичларида нобуд бўлиши куза-
тилади. Бу эса ҳосилни йиғиш, уни сақлаш ва етказиб бериш
жараёнларидаги совутгичлар, бошқарув жараёни ҳамда техни-
канинг оқсаётганлиги сабаб рўй беради. Бу ерда давлат инфра-
тузилма, транспорт, қайта ишлаш саноати, қадоқлаш саноати-
ни кенгайтириш ва ривожлантириш учун ички инвестициялар,
субсидиялар, инқирозга қарши тузилган жамғармалар, солиқ
ва кредит каникулларини тақдим этган ҳолда фермерларни
тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаши орқали озиқ-овқат исроф
бўлишини камайтиришга эришади.
Саноати ривожланган мамлакатларда озиқ-овқат маҳсу-
лотларини етказиб бериш жараёнининг сўнгги босқичларида
юз беради. Таҳлиллар ва кузатувлар таъминот занжири иш-
тирокчиларининг уйғунлиги йўқлигини кўрсатади. Шундай
экан, агар саноат, тармоқлар, чакана савдо дўконлари ҳамда
харидорлар ўртасида утилизация қилинаётган озиқ-овқат маҳ-
сулотлари тўғрисидаги маълумот бериш доимийлиги таъмин-
ланса, чиқиндилардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган
бўлар эди.
Маҳсулотни етиштириш, уларни қайта ишлаш ва етказиб
бериш жараёнидаги иштирокчиларнинг алоқаси сустлиги ёки
умуман йўқлиги харидорда товар ҳақидаги шубҳани уйғотади.
Блокчейн технологиясидан фойдаланиб, уларнинг ҳар бири
ўртасидаги алоқани йўлга қўйиш жуда кўп харажат ва исроф-
гарчиликларнинг олдини олади. Қолаверса, кичик ва ўрта биз-
нес вакилларини йирик компаниялар «ўйинлари»дан ҳимоя
қилади.
Таъкидлаш жоизки, дунё ҳамжамиятида жаҳон озиқ-овқат
бозоридаги етакчи компанияларнинг келишувини ҳамда бир-
66 Толипова Бахтигул Фарходовна