Page 68 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 68

2.2. Мамлакатда инвестицияларни
            молиялаштириш манбалари ва уларнинг таҳлили


             Мамлакат иқтисодиётининг муваффақиятли ривожланиши-
          нинг асосий шарти юқори инвестицион фаоллик бўлиб ҳисоб-
          ланади. Мазкур шартга эришиш учун инвестицион ресурслар
          ҳажмини  кўпайтириш  ва  улардан  моддий  ишлаб  чиқариш
          ҳамда ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида самарали
          фойдаланиш ҳисобига эришилади. Инвестициялар ишлаб чи-
          қариш потенциалини янги илмий-техник асосда шаклланти-
          ради ва мамлакатларнинг жаҳон бозоридаги рақобатдош мав-
          қеини белгилайди.
             Хорижий инвестицияларни иқтисодий ва ижтимоий қийин-
          чиликлардан  чиқиб  келган  давлатлар  учун  тўғридан-тўғри,
          портфель ва бошқа активлар кўринишида жалб этиш муҳим
          роль ўйнайди. Инвестицияларнинг ўрни макродаражада ҳам,
          микро  даражада  ҳам  муҳим  ҳисобланади.  Аслини  олганда,
          улар  бутун  мамлакатнинг,  алоҳида  хўжалик  юритувчи  субъ-
          ектларнинг  келажагини  белгилайди  ва  иқтисодиёт  ривожла-
          нишида етакчи омил бўлиб ҳисобланади.
             Ўзбекистон Республикасида инвестицион фаолликни оши-
          риш учун молиявий манбалар ва улардан фойдаланиш имко-
          ниятларини излаш ҳукумат олдида турган долзарб ва устувор
          вазифалардан бири ҳисобланади. Бу авваламбор, мамлакатни
          иқтисодий ривожланиши, яъни зарар кўриб ишлаётган корхо-
          наларни тиклаш, уларни соғломлаштириш, қайта йўналтириш
          ҳамда миллий иқтисодиётнинг барқарор тармоқларини янада
          такомиллаштириш билан боғлиқ.
             Маълумки, ҳар қандай тинч мамлакатнинг бозори инвестор-
          ларнинг диққат марказида туради. Бироқ мамлакатнинг инвес-
          тицион жозибадорлиги инвесторлар учун муҳим омил бўлиб


         68                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   63   64   65   66   67   68   69   70   71   72   73