Page 67 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 67
галикдаги ҳаракатларини йўлга қўйиш юз бераётган бу инқи-
розни осонроқ енгиб ўтишга туртки бўлади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, COVID–19 сабаб
вужудга келаётган узилишлар туфайли озиқ-овқат саноатида
бир қанча асосий йўналишларга эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади:
-тармоқда ҳозирги кунда банд бўлган ходимлар саломатли-
гини ҳимоя қилиш мақсадида профилактик чора-тадбирлари-
ни тўхтатмаслик;
-пандемия рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши
мумкин. Шу кунга қадар маҳсулотини экспорт қилаётган кор-
хона ташқи бозорда харидори ва ўз ўрнини йўқотиш хавфи
мавжуд (агар бу товарнинг ташқи бозорда ўринбосари деярли
йўқ бўлса, у бундан мустасно);
-ҳар бир корхона ўз маҳсулоти келажагини прогноз қила
олиш қобилиятига эга бўлиши (масалан, истеъмолчилар озиқ-
овқат маҳсулотларини саросимага тушиб захира учун сотиб
олиш ҳолатларида айрим маҳсулотларга нисбатан талабнинг
кескин ошиши ёки кутилмаганда тушиб кетишини кузатиш
мумкин);
-корхонада пандемия билан боғлиқ ҳар қандай харажатлар-
ни таркибидаги алоҳида бўлимлар эмас, унинг умумий хара-
жатлар сметасида юритиш. Чунки корхона шу йўл билангина
қуйи бўғинларидаги ишлаб чиқариш харажатлари назорати ва
таҳлилини тўғри юрита олади;
-ташкилот ва уларнинг раҳбарлари келажакда содир бўли-
ши мумкин бўлган бу каби ҳолатларни прогноз қилиши ва мо-
лиявий ҳимояланиш чораларини кўриши (кутилаётган хатар
ва бизнес узлуксизлигини таъминловчи стратегияларни иш-
лаб чиқиш зарур).
Толипова Бахтигул Фарходовна 67