Page 62 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 62

(2.1)


             Халқаро даражадаги таққослашни таъминлаш учун йўқо-
          тишлар базис даврида халқаро валюта нархларида ишлаб чи-
          қаришнинг белгиланган қийматидан, яъни барча мамлакатлар
          учун бир хил нархлардан фойдаланган ҳолда тўпланади.
             Бугун COVID–19 пандемияси шароитда ер юзидаги ҳар бир
          истеъмолдаги озиқ-овқатнинг исроф бўлиши, эртага танг аҳ-
          волни олиб келмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.
             Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш мум-
          кинки, озиқ-овқат саноатида блокчейн технологиясининг қўл-
          ланишини  юқоридаги  муаммонинг  ечими  сифатида  кўриш
          мумкин. Ҳозирда бу технологиянинг истиқб олли эканлигини
          биринчилардан бўлиб кўра олган жаҳоннинг Nestle ва Unilever
          компаниялари  унинг  камчилик  ва  афзалликларини  синчков-
          лик билан ўрганиб келишмоқда.
             Маълумотларга  кўра,  Америка  Қўшма  Штатларидаги
          жами озиқ-овқатнинг бешдан бир қисмини ишлаб чиқарувчи
          Walmart компанияси бир тажриба ўтказди. Тажрибанинг вази-
          фаси манго меваси қаерда етиштирилиб, растага келиб туш-
          ганлигини аниқлаш эди. Бунинг натижасида манго мевасини
          етиштириш жойини аниқлаш учун 6 кун, 18 соат ва 26 дақиқа
          сарфланди. Walmartда йўлга қўйилган блокчейн технология-
          си билан ҳудди шу маълумотни атиги 2,2 сонияда топишди .
                                                                        45
          COVID–19 пандемияси каби оғир вазиятларда ёки яхлит бир
          ҳудуд миқёсида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари юз берганда
          олти кунни кутиш бу жуда узоқ муддат, бундай пайтда блок-

          Loss Index. P 19. http://www.fao.org/3CA2640EN/ca2640en.pdf
             45  Jessica  McKenzie The  new  softwaрe  being  developed  by Walmaрt  and  IBM  depends  on
          full and honest infoрmation, meaning the blockchain will only be as stрong as its weakest link.
          02.04.2018,  https://thecounteр.oрg/blockchain-food-tрaceability-walmaрt-ibm/

         62                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   57   58   59   60   61   62   63   64   65   66   67