Page 60 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 60
гистика соҳасининг етарли ривожланмаганини, қолаверса, кор-
хоналар асосий воситаларининг эскирганлиги ва етишмаслиги
каби камчиликлар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
самарадорлигига салбий таъсир этмоқда. Ривожланаётган ёки
суст ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат етказиб бериш-
нинг илк босқичлари: ҳосилни йиғиш, уни сақлаш ва ишлаб
чиқаришга етказиб бериш жараёнида озиқ-овқат маҳсулотлари-
нинг 40 фоизи яроқсиз ҳолга келиши кузатилади .
40
Жаҳонда, хусусан, ривожланган мамлакатларда озиқ-ов-
қат исроф бўлиши бир оз бошқача тусга эга. Тараққий этган
давлатларда бошқарув қарорлари, бозор сигналлари, тегишли
технологиялардан фойдаланишни яхши йўлга қўйилмаган-
лиги, меъёрий-ҳуқуқий базанинг сустлиги ва унинг нотўғри
талқин этилиши, шунингдек, чиқиндиларни бошқариш бўйи-
ча шаклланган нотўғри стратегия озиқ-овқатларнинг исроф
бўлишига олиб келиши мумкин. Ривожланган мамлакатларда
озиқ-овқатларнинг 40 фоизидан зиёди чакана савдо ва истеъ-
молчига етиб келгунча нобуд бўлмоқда .
41
2.3-расм. Озиқ-овқат маҳсулотларининг исроф бўлиши 42
40 Robert L.Zimdahl. Chapter 1 – Introduction Fundamentals of Weed Science (Fifth Edition)
2018, Pages 1-16 https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/B9780128111437000019
41 Robert L.Zimdahl. Chapter 1 – Introduction Fundamentals of Weed Science (Fifth Edition)
2018, Pages 1-16 https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/B9780128111437000019
42 БМТ нинг атроф-муҳит бўйича дастури маълумотлари асосида муаллиф томонидан
60 Толипова Бахтигул Фарходовна