Page 58 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 58

-корхонани  ривожлантириш  учун  хусусий  молиявий  маб-
          лағларнинг  етишмаслиги  –  бу  ердаги  асосий  муаммо  банк
          кредитларини олишдаги муаммолар: юқори фоиз ставкалари,
          кредит  ресурслари  учун  корхонада  мулкий  гаровнинг  мав-
          жуд эмаслиги. Бу каби муаммоларни ҳал этишнинг самарали
          усулларидан бири бу озиқ-овқат саноатга инвестициялар, суб-
          сидиялар  ва  бошқа  мақсадли  молиялаштириш  манбаларини
          жалб этиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратил-
          ган  чора-тадбирлар  йиғиндисидир.
             Маълумки, ҳар қандай мамлакат рақобатга бардош бера ола-
          диган  мамлакат  бўлиши  учун  аввало  очиқ  иқтисодий  сиёсат
          юритмоғи лозим. Бу борада у нафақат иқтисодий манфаат кел-
          тирувчи соҳалари очиқлигини, балки сиёсати, иқтисодиёти, мо-
          лиявий ҳолати, ижтимоий мавқеи ва бошқа барча соҳаларининг
          шаффофлигини  таъминлаши  зарур.  Шундагина  бу  мамлакат
          иқтисодиёти инвесторлар нигоҳига тушиши мумкин.
             Сир эмаски, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг барча соҳа-
          ларида  тубдан  ўзгаришлар  рўй  бермоқда.  Бизнес  муҳитига
          алоҳида эътибор қаратиляпти, тадбиркорлик фаолияти чуқур
          таҳлил  этилиб,  соҳа  ривожи  учун  жуда  катта  имтиёзлар  бе-
          рилмоқда. Бу эса ўз навбатида, кичик бизнес ва тадбиркорлик
          субъектлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга хиз-
          мат қилмоқда. Мана шундай юксак ўзгаришларнинг самараси
          мамлакатга кириб келаётган хорижий инвестициялар ҳажми-
          нинг кескин ошиб боришига хизмат қилаётган эди. Бироқ ҳо-
          зирги пандемия шароитида хорижий инвестициялар нафақат
          Ўзбекистон учун, балки бутун дунё бўйлаб қалтис кўринишга
          келиб қолди. Жаҳон иқтисодиётида юз бераётган рецессия ва
          кризислар 1930 ва 2008 йилдагиларига қараганда кўплаб йў-
          қотишларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланмоқ-
          да . Шу боис иқтисодиётнинг исталган соҳасига хорижий ин-
            38

             38   https://www.bbva.com/en/fрom-the-great-recession-to-the-great-pandemic-thedifferences-
          between-the-2008-and-2020-crises/

         58                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   53   54   55   56   57   58   59   60   61   62   63