Page 74 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 74

Қабул қилинган маблағлар бўйича ҳудудлар миқёсида ҳам-
          да йиллар кесимида тайёрланган график маълумотларига қа-
          раб, бу ерда ҳам Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятлари ҳамда
          Қорақалпоғистон  Республикасида  кескин  ўсиш  суръатлари
          рўй берганини кўришимиз мумкин. Бу эса республика бўйича
          қайси ҳудуд ўзининг сезиларли таъсирини кўрсата олганлиги-
          ни намоён этади. Шу сабабли номлари келтирилган ҳудудлар-
          ни алоҳида таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир.
             Қайд  этилган  маъмурий  ҳудудларда  асосан  оғир  саноат
          турлари бўйича давлат аҳамиятига молик лойиҳалар фаолият
          юритиб келаётгани яққол намоён бўлади. Қуйида Ўзбекистон
          Республикасида  молиялаштириш  манбалари  бўйича  асосий
          воситаларга инвестициялар таркибини диаграмма маълумот-
          лари асосида кўриб чиқамиз.






























         74                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   69   70   71   72   73   74   75   76   77   78   79