Page 78 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 78

Кредит  олувчи  ва  банк  (бошқа  қарз  берувчи)  ўртасидаги
          муносабатларнинг  асосини  кредит  шартномаси  ташкил  эта-
          ди, бу ерда кредит ҳажми, унинг ҳимоялангани, қайтарилиш
          кафолати, фойдаланиш шартлари ва қайтариш усуллари, фой-
          даланганлик  учун  қўйилган  фоиз  ставкалари,  томонларнинг
          мулкий  жавобгарлиги  белгиланади.
             Ҳозирги кунда кичик ва ўрта бизнес учун микрокредитлаш
          тизими кенг тарқалган. Аммо банклар яхши кредит тарихига
          эга йирик корхоналар билан ишлашни афзал кўрганлиги боис
          кредит олишда муаммолар вужудга келиши мумкин. Банклар
          томонидан кредитлашга капитал қўйилмаларни молиялашти-
          ришнинг альтернатив усули бу лизинг ҳисобланади. Эътибор-
          лиси,  ривожланган  мамлакатларда  ушбу  механизм  ёрдамида
          инвестициялашнинг 20–30 фоизи амалга оширилади.
             Лизинг операцияларининг хилма-хиллигига қарамай, клас-
          сик уч томонлама: маълум мулкий (асосан жиҳозларга) муҳ-
          тожликка эга  лизинг олувчи корхона, ушбу мулкни етказиб
          берувчи ҳамда лизинг берувчи иштирокидаги битимлари ак-
          туал ҳисобланади. Аслида, лизинг битимларини молиялашти-
          ришда аксарият ҳолларда лизинг компанияси жалб этадиган
          банк кредитлари каби қарз маблағлари эвазига амалга ошири-
          лади.
             Лизингнинг  асосий  афзаллиги  шундаки,  у  лизинг  олувчи
          корхонага ўзи хоҳлаган мулкини айланма маблағларидан бир
          вақтнинг ўзида катта миқдордаги молиявий маблағни ажрат-
          масдан қўлга киритиш имконини беради.
             Шундай  қилиб,  корхонанинг  инвестиция  ресурсларини
          шакллантириш манбаларини аниқлаш корхонанинг самарали
          ишлаши ва инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга
          ошириши  муҳим  вазифалардан  биридир.



         78                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   73   74   75   76   77   78   79   80   81   82   83