Page 81 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 81
қиёсдир. Реал секторнинг ишлаб чиқариш жараёнига инвес-
тицияларнинг жалб этилиши бу соҳанинг миллий ва жаҳон
бозорларида фаолият юритишининг асосий омили бўлиб ҳи-
собланади. Ташқи иқтисодий алоқалар ривожланиб бораётган
эркин иқтисодиёт шароитида корхоналар инвестициялар ёрда-
мида рақобатбардош товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга
эришади.
2050 йилга келиб ер юзидаги аҳоли сони 9 миллиардга ети-
ши ва сўнгги иқтисодий ўсиш тенденцияларига таяниб камба-
ғал аҳолининг даромадлари ортиб бориши прогноз қилинмоқ-
да . Бу эса ўз навбатида озиқ-овқат саноати маҳсулотлари тур-
53
ларини кенгайтириш ва сифатини ошириш, ишлаб чиқаришга
янги технологиялар жорий қилишни тақозо этади.
Мамлакатимиз аҳолисини узлуксиз равишда сифатли озиқ-
овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи озиқ-овқат
саноати тармоқларининг ривожланишига алоҳида эътибор қа-
ратишни талаб этади. Мамлакатимиз иқтисодиёти муҳим мав-
қени эгаллайдиган озиқ-овқат саноатига эга. Бу саноат асосан
маҳаллий хомашёни қайта ишлашга асосланган. Озиқ-овқат
корхоналари саноати бир-бирига боғланган ўнлаб турдаги
тармоқларни ўз ичига олган.
Озиқ-овқат саноати – аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳи-
мояловчи ва қўллаб-қувватловчи, озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминловчи, шунингдек, катта ва кичик ҳудудлар бюдже-
тини шакллантирувчи иқтисодиётнинг асосий тармоғидир.
Озиқ-овқат саноати тармоғи – гўшт-сут, ёғ-мой, балиқ маҳсу-
лотлари, ун-ёрма, нон, макарон, мева-сабзавот консервалари,
қандолат, чой қадоқлаш, узум ва шампан виноси, спирт, ароқ,
53 Thea King, Megan J. Osmond-McLeod, Lesley L. Duffy. Nanotechnology in the food sector
and potential applications for the poultry industry. Tрends in Food Science & Technology. Volume
72, February 2018, Pages 62-73 https://doi.org/10.1016/j.tifs.2017.11.015
Толипова Бахтигул Фарходовна 81