Page 84 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 84
ганлари томонидан белгиланади. Озиқ-овқат корхоналари
фаолият кўрсатишлари учун айрим меъёрий-ҳуқуқий талаб-
ларга жавоб беришлари лозим. Озиқ-овқат ва дори-дармон-
ни бошқариш (Food and Drug Administration, FDA) агентлиги
озиқ-овқат соҳасига оид қонун ва қоидаларнинг бажарилиши-
ни таъминлашга жавобгардир.
Молиявий хизматлар: Бу озиқ-овқат маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараёнини енгиллаштиришга
қаратилган суғурта ва кредитларни ўз ичига олади. Суғурта
полислар асосан соҳада кўп учрайдиган, кўп маблағ талаб
этадиган бизнесдаги катта узилишларни қоплайди. Озиқ-
овқат маҳсулотларини ҳисобга олиш бўйича мутахассислар
ғоя ва имкониятларни баҳолай олиш учун озиқ-овқат саноа-
тининг барча йўналишлари билан яқиндан фаолият олиб бо-
ради.
Тадқиқот ва ишланмалар: Озиқ-овқат саноатининг ҳар
қандай йўналиши бўйича олиб борилган тадқиқотлар мазкур
соҳага оид маълумотларни йиғиб беради. Озиқ-овқат етказиб
бериш сектори тадқиқот ва ишланмалар натижалари бўйича
катта имкониятга эга ҳисобланади. Тадқиқотлар истеъмолчи-
нинг хулқ-атворига, мижозларнинг сотиб олиш имконияти-
га, муносабат ва фикрларнинг шаклланишига таъсир этувчи
омиллар ҳақида бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар истеъ-
молчилар ўзини қандай тутиши ҳақида чуқур тасаввурга эга
бўлишлари керак.
Маркетинг: Озиқ-овқат ҳақидаги маълумотларни бирин-
чи бўлиб тарқатувчи асосий восита – маркетинг ҳисобланади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари маркетинги озиқ-овқат ёки ичим-
ликларни сотиб олиш ҳамда истеъмол қилишни рағбатланти-
риш учун фойдаланиладиган ҳар қандай реклама турларини
84 Толипова Бахтигул Фарходовна