Page 86 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 86
хоналари билан боғлиқ доимий инвестицион ва инновацион
фаолият жараёнидир. Истеъмол товарларининг сифати аҳоли
саломатлигини сақлашнинг асосий шартларидан бири бўлиб
хизмат қилади.
Юқорида қайд этилган ишларни жадаллаштириш ва уларни
самарали амалга ошириш мақсадида республикада 2019 йил
22 мартда «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти со-
ҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги» фаолия-
58
тини бошлади.
Мазкур Агентликнинг асосий вазифаси ва функцияларидан
бири бу – тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қув-
ватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда,
агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ло-
йиҳаларни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга
ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини, халқаро молия
институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарз-
лари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб
қилиш ҳисобланади .
59
Халқаро стандартларга жавоб берадиган рақобатдош маҳ-
сулотларни ишлаб чиқариш учун замонавий технологик жи-
ҳозлар, илғор технологияларни жорий этиш ва янги техно-
логияларни ишлаб чиқишни талаб этади, бу эса ўз навбатида
жиддий молиявий ва маъмурий харажатларни талаб қилади.
58 http://akis.agro.uz/uz/organization/view/12
59 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 241-сон
“Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш
агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори.
86 Толипова Бахтигул Фарходовна