Page 89 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 89
ўрни юқоридир. Хусусан, тармоққа жалб этилган инвести-
циялар 2017 йилда ишлаб чиқариш саноатига инвестициялар
ҳажми 8746,8 млрд. сўмни ва жами инвестициялардаги улуши
14,4 фоизни ташкил этди. Ишлаб чиқариш саноати таркиби-
да энг кўп инвестиция ўзлаштирилган 3 фаолият тури қуйи-
дагилар: металлургия саноати, озиқ-овқат саноати ва текстил
саноати бўлиб, шулардан озиқ-овқат, ичимлик, тамаки маҳсу-
лотлари ишлаб чиқаришига ажратилган инвестициялар 1265,4
млрд. сўм (жами асосий капиталга инвестициялардаги улуши
2,2 фоиз) ни ташкил этди. Бироқ жалб этилган капиталнинг
самарадорлик кўрсаткичлари, мавжуд ресурслардан самарали
фойдаланилишни баҳолаш ва уларга таъсир этувчи омилларни
таҳлил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур параграфда кўрсаткичларни таҳлил қилишда Кобб-
Дугласнинг ишлаб чиқариш функциясидан фойдаланиш мақ-
садли деб топилди.
Алоҳида ҳудуд ёки бутун мамлакатни моделлаштириш
учун (яъни макроиқтисодий ва микроиқтисодий даражадаги
масалаларни ечиш учун)
(2.1)
кўринишдаги ишлаб чиқариш функцияси кенг фойдаланилади,
бу ерда – ишлаб чиқариш функцияси параметрлари.
Булар мусбат ўзгармас сонлардир (кўпинча а ва а лар а + а =1
2
1
1
2
шартни қаноатлантиради). Юқорида келтирилган кўринишдаги
ишлаб чиқариш функция 1929 йилда уни ишлатишни таклиф
этган иккита америкалик иқтисодчилар номлари бўйича Кобб
ва Дугласнинг ишлаб чиқариш функцияси деб аталади.
61
61 Cobb Charles W. (Amherst College), Douglas Paul H. (University of Chicago). A Theoрy
of production. 1929. https://web.aрchive.org/web/20160302124845/https://www.aeaweb.org/aer/
top20/18.1.139-165.pdf
Толипова Бахтигул Фарходовна 89