Page 94 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 94
Келтирилиб чиқарилган моделдан фойдаланиб 3 хил сце-
нарийда прогнозларни амалга оширамиз. Ушбу прогнознинг
асосий сценарийсига кўра, 2030 йилга келиб, озиқ-овқат са-
ноати томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 2019
йил баҳоларида 28172.1 млрд. сўмни ташкил қилиши кутил-
моқда. Оптимистик сценарийга кўра эса 2030 йилга келиб,
1016021 млрд. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Пессимис-
тик сценарий бўйича эса озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чи-
қариш ҳажми камайиши назарда тутилгани учун 781.1 млрд.
сўмни ташкил этиши кутилмоқда.
Таҳлиллардан келиб чиқиб, соҳада бир қатор муаммолар
мавжуд эканлигини кўриш мумкин, уларни қуйидагича изоҳ-
лаш мумкин:
– инвестиция инфратузилмасининг етарлича ривожланма-
ганлиги – банклар, инвестиция фондлари, суғурта ва лизинг
компаниялари фаолиятини рағбатлантириш ва инвестиция ло-
йиҳаларини амалга оширишда уларнинг иштирокини самара-
ли йўлга қўйиш;
– тадбиркорларнинг бизнес кўникмалари, шу жумладан,
инвестиция лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси ва ҳуқуқий
билимларнинг етарли эмаслиги – ҳудудларда мазкур соҳага
оид консалтинг, маркетинг ва юридик хизмат кўрсатувчи мар-
казлар ташкил этиш ва фаолиятини ривожлантириш;
– инвестиция таклифлари ва лойиҳа техник-иқтисодий
асосларнинг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги – тад-
биркорларга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда тижо-
рат банклари, ҳудудлардаги савдо-саноат палатаси ва бошқа
масъул идоралар томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини
маҳаллий ҳокимликлар томонидан ташкил этиш ва доимий
назоратга олиш;
94 Толипова Бахтигул Фарходовна