Page 92 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 92
ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 0,38
фоизга ошишига олиб келади. Демак қисқача хулоса шундан
иборатки, ички инвестиция мамлакат ҳудудида ишлаб чиқа-
риладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини оширишда са-
марали ҳисобланар экан.
Юқоридаги моделдан келиб чиқиб прогноз кўрсаткичлари-
ни келтириб ўтиш мақсадли деб топилди. Озиқ-овқат ишлаб
чиқариш соҳаси бевосита қишлоқ хўжалиги билан чамбарчас
боғлиқ бўлганлиги сабабли соҳада рискларни олдини олиш
муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли прогнозлаштиришни
сценарийли кўринишда ишлаб чиқиш лозим деб топилди.
XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб саноат, бозор сегмент-
лари, иқтисодиёт, мамлакатлар, минтақалар, алоҳида фирма-
лар ва ижтимоий соҳаларда фаол қўлланиладиган, узоқ муд-
датли режалаштиришнинг асосий усулларидан бири бу сцена-
рийли режалаштиришдир.
Маълумки, сценарийлар – бир-бирига таъсир қилувчи
62
тенденциялар ва ҳодисалар билан бир қаторда жуда муҳим
аҳамиятга эга бўлган мураккаб муҳитни таҳлил қилишнинг
бир усули ҳисобланади.
Сценарийларни ишлаб чиқиш стратегик режалар ва прог-
нозларни қуришда, айниқса, иқтисодий беқарорлик даврида
самарасизлиги ва нотўғрилигини кўрсатадиган чизиқли режа-
лаштиришга муқобил сифатида ишлатилади. Бундан ташқари,
ушбу усул воқеалар ривожланишининг энг катта эҳтимолли-
гини ва қабул қилинган қарорларнинг мумкин бўлган оқибат-
ларини баҳолаш имконини беради.
Башорат қилинаётган вазият учун ўрганилаётган объектни
ривожлантириш учун муайян миқдордаги имкониятларнинг
мавжудлиги тахмин қилинади. Шунинг учун, прогноз одатда
62 https://www.ecb.europa.eu/pub/pdf/scrwps/ecbwr1733.pdf
92 Толипова Бахтигул Фарходовна