Page 95 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 95

–  маҳаллий  ҳокимликларнинг  ҳорижий  инвесторларнинг
            ҳудуд тўғрисида инвестицион муҳитга оид тўлиқ маълумотлар
            билан таъминлашда фаол иштирок этмаётганлиги – хорижий
            инвесторларни тўлақонли равишда ахборот (инвестиция лойи-
            ҳалари ва бизнес таклифлар базаси, ҳудудий матбуот нашрла-
            ри, иқтисодий таҳлил, хомашё ва меҳнат салоҳияти тўғрисида
            маълумотлар) билан таъминлаш учун ҳар бир вилоят бўйича
            «Инвестицион салоҳият» веб-порталини ташкил этиш, инвес-
            тиция фаолиятига оид конференциялар, семинар ва тақдимот-
            ларни узлуксиз равишда олиб борилишини таъминлаш.
               Эндиликда озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқа-
            ришни  жадал  ривожлантириш,  қайта  ишлаш  корхоналарини
            қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш
            бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш самарадор-
            лигини ошириш учун:
               – инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни янада та-
            комиллаштириш, замонавий технологик ускуналарни лизинг
            асосида харид қилиш орқали тадбиркорларни қўллаб-қувват-
            лаш;
               –  лойиҳаларнинг  моддий-техник  базасини  мустаҳкамлаш
            ва энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш;
               –  иқтисодий  олийгоҳларда  инвестицияларни  лойиҳалаш
            бўйича иқтисодчи мутахассис кадрлар тайёрлаш, қайта тайёр-
            лаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва
            унинг сифатини ошириш;
               –  инвестиция  лойиҳаларининг  ташаббускорларини  ахбо-
            рот-коммуникацион технологияларидан самарали фойдалани-
            шини ташкил этиш, лойиҳалар бажарилишини мониторинги-
            ни ташкил этиш зарур.





               Толипова Бахтигул Фарходовна                              95
   90   91   92   93   94   95   96   97   98   99   100