Page 96 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 96
Иккинчи боб бўйича хулосалар
Ҳудудларда озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатининг ривож-
ланишига тўсиқ бўлувчи асосий омиллар гуруҳлаб чиқилди:
-заиф (кучсиз) моддий-техника базаси, суст ривожланган
инфратузилма – хомашёни ташиш, сақлаш ва қайта ишлашда-
ги ишлаб чиқариш харажатларининг ортиши маҳсулот таннар-
хининг ошишига сабаб бўлади;
-технология даражасининг пастлиги, маҳсулот ишлаб чи-
қаришдаги юқори харажатлар – агросаноат ишлаб чиқариши-
нинг барча бўғинларида маҳсулотнинг даромадлилиги ва ра-
қобатбардошлигининг сусайишига олиб келади;
–корхонани ривожлантириш учун хусусий молиявий маб-
лағларнинг етишмаслиги – бу ердаги асосий муаммо банк
кредитларини олишдаги муаммолар: юқори фоиз ставкалари,
кредит ресурслари учун корхонада мулкий гаровнинг мав-
жуд эмаслиги. Бу каби муаммоларни ҳал этишнинг самарали
усулларидан бири бу озиқ-овқат саноатга инвестициялар, суб-
сидиялар ва бошқа мақсадли молиялаштириш манбаларини
жалб этиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратил-
ган чора-тадбирлар йиғиндисидир.
Озиқ-овқат етиштириш жараёнларида кузатув ва шаф-
фофликнинг етишмаслиги боис соҳа фаолияти кундан кунга
мураккаблашиб бормоқда. Бундай шароитда айнан блокчейн
технологиясида кузатув ва шаффофликни таъминлаб бериш
имконияти мавжуд. Истеъмолчиларда озиқ-овқат маҳсулотла-
рининг келиб чиқиши, унинг сифатига бўлган қизиқишнинг
ортиб бориши соҳадаги шаффофликни зарурий шартга айлан-
тириб боради. Шундай қилиб, аксарият ҳолларда блокчейн
технологияси озиқ-овқат саноатида айнан кузатиш мақсадида
фойдаланилади.
96 Толипова Бахтигул Фарходовна