Page 101 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 101
қичлари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона-
лар ўртасидаги рақобат билан ифодаланади. Инвестицион бо-
зорда мавжуд инвестицияга муҳтож корхоналар рақобат бўйи-
ча устунликларга эга бўлишлари лозим. Корхоналар доимий
ривожланиб боришлари учун улар бозорни, инвесторларни,
жозибадорлиги юқори озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқа-
рувчи корхоналарига қўйилган талабларни узлуксиз ўрганиб
боришлари талаб этилади.
Хорижий ва маҳаллий инвесторлар истеъмолчиларнинг аф-
заллиги тенденцияси аниқланган соҳаларга асосий эътибор-
ни қаратишади, яъни инвестициялар истеъмолчилар талаби
юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тармоқларга
киритилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кор-
хоналарга инвестицияларни жалб этишда корхонанинг асосий
маҳсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотларига катта аҳа-
мият берилади. Бу каби тадқиқотлар корхонанинг инвестиция
жозибадорлигини молиявий баҳолаш ҳақидаги тахминларни
асослаш учун амалга оширилиши керак.
Инвесторлар учун ҳам умумий таҳлилни ўтказиш муҳим
масала бўлиб ҳисобланади. Инвестор корхонанинг ҳозирги
ҳолатини ва келажакда юз бериши мумкин бўлган ўзгаришла-
рини таҳлил қилиши керак. Тез ўзгарувчан бозор муҳити ин-
теграция, талаб ёки таклиф каби омиллар ўзгариши фаолият
кўрсатаётган корхоналарга сезиларли даражада таъсир этиши
мумкин. Шунинг учун маркетинг воситалари иннвесторлар
учун ҳам қарор қабул қилиш жараёнларида жуда муҳим ҳи-
собланади.
Инвестициялаштириш жараёни инвесторлар маблағларини
«капитал қўйилма»ларга айлантиради. Харажатларни қоплаш
босқичида инвестициялар ҳаракати шакллари ва турлари бў-
йича тавсифи ишлаб чиқариш фондларининг доимий айлани-
Толипова Бахтигул Фарходовна 101