Page 105 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 105

3.Капитал ва иш  ҳақига таъсири.
               4.Инвестицияларнинг мультипликатив самараси.
               5.Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати даражасига таъ-
            сири.
               6.Фойдалилик даражасига таъсири.
               7.Корхонанинг стратегик ривожланишига таъсири.
               8.Корхонани янада ривожлантириш учун тегишли моддий-
            техник базани шакллантириш имконияти.
               9.Истеъмолчилар  таркибининг  етарлича  мавжудлиги  (бо-
            зор  сиғими).
               10.Экологик хавфсизлик.
               Юқорида  келтирилган  10  та  мезон  муайян  шароитларда
            янада ихтисослаштирилган эксперт тадқиқотларида тўлдири-
            лиши ёки қисқартирилиши мумкин. Ҳар бир мезон холис экс-
            перт томонидан баҳоланиши мақсадга мувофиқдир.
               Озиқ-овқат  маҳсулотлари  ишлаб  чиқариш  билан  фаолият
            юритувчи  корхоналарда  биринчи,  бешинчи  ва  ўнинчи  ме-
            зонлар бирламчи бўлиб, қолган мезонлар бўйича баҳолашни
            амалга  ошириш  мақсадли  ҳисобланади.
               Юқорида санаб ўтилган мезонлар йиллар давомида шакл-
            лантирилиб  келинаётган  мезонлар  сифатида  қараш  мумкин.
            Тадқиқот  натижасида  таклиф  этилаётган  биринчи,  бешинчи
            ва ўнинчи мезонлар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
            билан фаолият юритувчи корхоналари учун ўрни алоҳида ҳи-
            собланиб, улар ичида «экологик хавфсизлик» мезонига алоҳи-
            да урғу бериш бугуннинг талабидир.
                Замонавий иқтисодиёт кўп жиҳатдан экологик нормаларга
            риоя эти лишига ва барқарор ривожланиш халқаро концепция-
            сига  йўналти ри ли шига  боғлиқ  ҳисобланади.  Иқтисодиётни
            ривожлантиришнинг  инновацион  турига  ўтишда  энг  муҳим
            шарт  экологик  хавфсиз  ҳаётий  муҳит  ҳисобланади.  Умуман

               Толипова Бахтигул Фарходовна                              105
   100   101   102   103   104   105   106   107   108   109   110