Page 107 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 107

3.2-расм. Аҳоли истеъмоли учун энг зарур бўлган ай-
                    рим озиқ-овқат маҳсулотлари динамикаси         68

               3.2-расм маълумотларига қараб, қолаверса, ҳар бир инсон
            учун белгиланган медицина меъёрларидан келиб чиқиб, озиқ-
            овқат маҳсулотларини пропорционал равишда етиштиришни
            йўлга қўйиш кераклигини айтиш мумкин.
               Ишлаб чиқаришнинг техник ривожланишини устувор вази-
            фага айлантирган юқори ривожланган мамлакатлар иқтисодий
            ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича етакчи ўринни
            эгаллаб турибди. Мамлакатимиз бугунги кунда ҳар томонлама
            модернизация  ва  реконструкция  қилиниши  нафақат  бугунги
            кун учун, балки келажакда ҳам муваффақиятли ривожланиши
            мумкин бўлган иқтисодий тизимни яратиш учун ишлаб чиқа-
            риш технологиялари ва инфратузилмасига йирик инвестиция-
            ларни талаб қилади. Шу боис қуйида умумий иқтисодиётнинг
            соҳалари бўйича асосий капиталга ва озиқ-овқат саноатига ки-
            ритилган инвестициялар ҳамда уларда ишлаб чиқариладиган
            маҳсулотларнинг динамикасини кўриб чиқиш мақсадга муво-
            фиқдир.

               68  Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида муал-
            лиф томонидан тузилди.

               Толипова Бахтигул Фарходовна                              107
   102   103   104   105   106   107   108   109   110   111   112