Page 106 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 106

олганда, стратегик мақсадларга эришишда муҳим рол ўйнай-
          диган инвестиция фаолиятига экологик ва иқтисодий тизим-
          нинг ҳолати таъсир кўрсатади.
             Ҳозирги  кунда  корхоналарнинг  атроф-муҳитни  муҳофаза
          қилиш  учун  масъулиятини  оширишда  қўлланилаётган  усул-
          лари исталган натижани бермаяпти. Инвестиция лойиҳалари-
          нинг самарадорлигини баҳолашда экологик омилларни етарли
          даражада ҳисобга олмаслигининг қуйидаги сабабларини аж-
          ратиб кўрсатиш мумкин:
             – атроф-муҳитга таъсир этувчи омилларнинг хилма-хилли-
          ги сабабли уларни аниқлашнинг мураккаблиги;
             – инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини комплекс
          баҳолаш имконини берадиган методикаларнинг йўқлиги;
             – атроф-муҳитга келтириладиган зарарни қоплашда ўзаро
          муносабатларнинг  суст  институционаллашувидир.
             Юқоридаги  ҳолатлар  инвестиция  лойиҳаларини  эколо-
          гик  ва  иқтисодий  баҳолаш  усулларини  ишлаб  чиқиш  за-
          рурлигини белгилайди. Бундай баҳолаш экологик муҳитга
          таъсирнинг оқибатларини пул қиймати билан ҳисоблаш ор-
          қали лойиҳанинг самарадорлигини аниқлаш ва уни амалга
          оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда хулоса чиқариш
          имконини беради. Бундай методикадан фойдаланиб, лойи-
          ҳаларнинг  экологик-иқтисодий  самарадорликни  баҳолаш
          ва улар ўртасидаги устувор масалаларни аниқлаш имкони
          яратилади.
             Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарув-
          чи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган аҳоли эҳтиё-
          жи учун энг муҳимларига эътибор қаратадиган бўлсак, нон ва
          нон маҳсулотларини етиштириш талабни инобатга олган ҳол-
          да юқори кўрсаткичларга эга.



         106                                    Толипова Бахтигул Фарходовна
   101   102   103   104   105   106   107   108   109   110   111