Page 111 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 111
ошириши ҳудудий кластерларни ривожлантиришга қаратил-
ган дастур ва лойиҳаларга мувофиқ ташаббусларни мақсадли
қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу каби чора-тадбирларнинг
амалга оширилиши минтақалардаги озиқ-овқат етиштирувчи
ва уни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарга тўғридан-тўғри
инвестицияларни жалб этиш ҳамда республика иқтисодиёти-
нинг ўсиш суръатларини сезиларли даражада оширишга ёр-
дам беради.
Мамлакатимиз фойдаланиши зарур бўлган муҳим ресурс
салоҳиятига эга эканлиги озиқ-овқат саноати ва бошқа хома-
шёни қайта ишлашнинг замонавий базаларини қуриш учун
сармояларни жалб қиладиган қулай инвестиция муҳитини
яратиш муаммосини ҳал қилишни тақозо этади.
3.2. Озиқ-овқат саноатининг инвестициявий сама-
радорлигини оширишда рақамли технологияларни
жорий этиш ва автоматлаштириш истиқболлари
Дунё бўйлаб СAРС-CoV–2 коронавирусининг тарқалиши
ҳамда COVID–19 пандемиясининг пайдо бўлиши, шунингдек,
мамлакаталар томонидан рискга қарши қабул қилинган эҳтиёт
чоралари истеъмолчилар хатти-ҳаракатига сезиларли даража-
да ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Мазкур параграф-
да озиқ-овқат саноатига COVID–19 пандемиясининг таъсири
ва уни юмшатишда автоматлаштиришнинг ўрни тўғрисида сўз
юритилади.
Табиийки, турғунлик ёки инқирозлар даврида ишлаб чиқа-
риш жуда катта узилишлар ва қийинчиликларга дуч келади.
Озиқ-овқат саноати ҳам бундан мустасно эмас. Бугунги кунда
республикада 12 мингдан ортиқ озиқ-овқат саноатига ихти-
Толипова Бахтигул Фарходовна 111