Page 115 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 115

Озиқ-овқат  саноати  корхоналарнинг  бугунги  кундаги  мо-
            лиявий ҳолати асосан маркетинг стратегиясининг ёндашуви-
            ни  танлаш  билан  аниқланади.  Озиқ-овқат  саноатида  марке-
            тинг стратегиясининг асоси товарлар ва хизматлар ҳаракати
            рақобатбардошлигини бошқариш ҳисобланади. Товар ва хиз-
            матларни тарғиб қилишга таъсир қилувчи асосий омиллар қу-
            йидагилар:
               – товарлар ва хизматлар сифати;
               – рақобатчилар билан таққослагандаги нарх.
               Маҳсулотни танлашда харидор кўпинча нарх ёки сифатга
            устунлик бериш лозимлиги билан тўқнашади. Аксарият ҳол-
            ларда у товарларнинг сифатини афзал кўради. Шуни аниқ ай-
            тиш мумкинки, маҳсулотни охирги харидорга етказиш жараё-
            ни ҳам давлат томонидан тез орада рақамли технологияларга
            асосланган янги бошқарув схемасига киритилади.
               Озиқ-овқат саноатининг фаолияти ўзига хос мураккаб ша-
            роитларда амалга оширилади. Асосий ички муаммолар ишлаб
            чиқаришнинг  мавсумийлиги,  тақчиллик,  хомашёнинг  паст
            сифати ва нархнинг ўсиб борувчанлиги, шунингдек, сотишда-
            ги номутаносиблик, импорт қилинадиган бутловчи қисмлар,
            озиқ-овқат қўшимчалари ва таркибий қисмларининг етказиб
            берилишга  боғлиқлиги,  озиқ-овқат  муҳандислик  илмий-тех-
            ник  салоҳиятининг  пастлиги  ва  бошқа  салбий  ҳолатлардир.
            Бу  ўз  навбатида  жиддий  муаммоларни  келтириб  чиқаради,
            масалан, интеграциялашмаган қайта ишлаб чиқариш, ресурс-
            лар  ва  энергия  тежашнинг  самарасиз  эканлиги  натижасида
            маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги пасайишига, ишлаб чи-
            қариш ҳажмларининг сезиларли даражада тушиши ва ишлаб
            чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланмаслик даражасининг
            ошишига олиб келади.



               Толипова Бахтигул Фарходовна                              115
   110   111   112   113   114   115   116   117   118   119   120