Page 120 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 120
Сўнгги пайтларда саноати ривожланган мамлакатлар озиқ-
овқат саноатида нанотехнологиялар ва автоматлаштиришнинг
қўлланиши маҳсулотларга бўлган талабни кескин ошишига
олиб келмоқда . Бошқа томондан эса ривожланган мамлакат-
76
ларда автоматлаштириш жадал суратлар билан ривожланиб
боряпти, ўз навбатида ишлаб чиқаришда қатнашаётган аҳоли
улушининг камайишига олиб келяпти. Кейинчалик ривожлан-
ган мамлакатларда саноат ишлаб чиқаришида меҳнатга лаё-
қатли ёшдаги аҳолининг атиги икки фоизи фаолият юритиши
тахмин қилинмоқда. Булар асосан юқори малакали мутахас-
сислар бўлиши кутилмоқда.
Озиқ-овқат саноатини автоматлаштириш – ишлаб чиқариш
ва сотиш маълумотларини зудлик билан олиш, технологик
маълумотларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқариш жараёни-
да хавфларни ўз вақтида бартараф эта олиш имкониятидир.
Озиқ-овқат саноатидаги технологик жараёнларни автомат-
лаштириш ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини
бошқарув тизими хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини
таъминлайди, шунингдек, аниқ миқдорий ҳисоб кўрсаткичла-
рини олиб боришни, ишлаб чиқариш жараёнини назорат этиш
ва бошқариш имконини беради.
76 T. Dilmaçünal. Chapteр 14 - Intelligent Systems in the Food Packaging Industry: Contaminant
Sensors and Security/Anticounterfeiting Devices. Nanotechnology Applications in Food Flavor,
Stability, Nutrition and Safety 2017, Pages 287-306 (https://doi.org/10.1016/B978-0-12-811942-
6.00014-5)
120 Толипова Бахтигул Фарходовна