Page 124 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 124
гиялар орқали эришиш мумкин. Бу эса ўз навбатида етарли
маблағ жалб этишни тақозо этади.
Хомашё базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқаришда уску-
наларни жиҳозлаш учун кичик инвестицияларни жалб қилган
ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ва маркетингни ташкил этиш
ҳисобига йил давомида ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ
фойдалана олиш имконияти муҳим рол ўйнайди. Бундай янги-
ликларни танлаш имкониятлари фақат маркетинг хизматлари
ва савдо бўлимининг самарадорлиги билан чегараланиб қол-
ган.
Хорижий ва маҳаллий инвесторлар истеъмолчиларнинг аф-
заллиги тенденцияси аниқланган соҳаларга асосий эътибор-
ни қаратишади, яъни инвестициялар истеъмолчилар талаби
юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тармоқларга
киритилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кор-
хоналарга инвестицияларни жалб этишда корхонанинг асосий
маҳсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотларига катта аҳа-
мият берилади. Бу каби тадқиқотлар корхонанинг инвестиция
жозибадорлигини молиявий баҳолаш ҳақидаги тахминларни
асослаш учун амалга оширилиши керак.
Ривожланишнинг янги, инновацион моделига ўтиш ва озиқ-
овқат саноатининг янги технологик тузилишини яратиш учун
минтақадаги озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатининг ҳудудий
кластерларининг технологик платформаларига асосланган
давлат-хусусий шериклигининг янги шаклларидан фойдала-
ниш зарур. Ушбу кластерларни ишлаб чиқиш учун мамлака-
тимиз иқтисодий субъектлари мувофиқлаштирилган ривожла-
нишга қаратилган сиёсатни шакллантириши ва амалга оши-
риши ҳудудий кластерларни ривожлантиришга қаратилган
ишлаб чиқилган дастур ва лойиҳаларга мувофиқ ташаббус-
ларни мақсадли қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу чора-
124 Толипова Бахтигул Фарходовна

