Page 126 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 126
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги
асосий хулосалар шакллантирилди:
1.Инвестициянинг самарасини баҳолаш учун хориж тажри-
басида яратилган ёндашувлар ва усуллар, жумладан,: UNIDO
(Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саноатни ривожлан-
тириш ташкилоти) усули, Литтл – Миррлисс усули, Жаҳон
банки (WB) усули, Харажатлар-фойда усули (cост-бенефит
аналйсис), Eрnст & Yoуng (EY) усули, Goldman, Сacҳс&Co
усули, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBРD) усуллари
бўйича қиёсий таҳлил амалга оширилди. БМТ нинг ихтисос-
лаштирилган ташкилоти UNIDO усули ҳукумат даражасида
инвестициявий лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш бў-
йича ишлаб чиқиладиган услубий кўрсатмалар учун оптимал
эканлиги асосланди.
2.Реал секторнинг саноат соҳасини, хусусан, озиқ-овқат са-
ноатини таҳлил қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашимиз
жоизки, инвестициялаш олди тадқиқотларининг энг муҳим
босқичларидан бири – бу бевосита ва билвосита кўрсаткич-
ларни ҳисоблаш ва баҳолашни ўз ичига оладиган инвестицион
жараённинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усуллари
қиёсий таҳлил қилиниб, тизимлаштирилди.
3.Дюпон аналитик модели (ROA ва ROE) ёки хусусий ка-
питал рентабеллигининг декомпозицион (бутунни қисмларга
ажратиш) таҳлил усули ҳам гарчи бизга саноат корхонаси ка-
питалининг даромадлилигига таъсир этувчи омилларни аниқ-
лаш имконини берса-да, молиявий коэффициентлар усулига
асосланган. Методологиянинг ўзига хос хусусияти ишончли
баҳолашни қўлга киритиш учун бир йўла уч йўналиш: сотиш
рентабеллигини таҳлил қилиш, активлар айланишини таҳлил
126 Толипова Бахтигул Фарходовна