Page 127 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 127
қилиш ва саноат корхоналари молиявий барқарорлиги манба-
ларини ўрганишда фойдаланиш имкони борлигида деб хулоса
бериш мумкин.
4.Инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолашнинг
усуллари гуруҳланиб, уларда фойдаланиладиган барча усул-
ларнинг ҳисоблаш методлари таҳлил қилинди. Шунингдек,
уларнинг афзаллик ва камчиликлари кўрсатилиб, Иқтисодий
қўшилган қиймат (EVA) усулидан фойдаланиш мақсадга му-
вофиқ эканлиги асосланди. Уларга таяниб, корхона хусусия-
тидан келиб чиққан ҳолда, қиймат, нафлилик ҳамда харажат
ва даромадларни ифодаловчи кўрсаткичларни баҳолаш орқа-
ли инвестициялар самарадорлигини ошириш механизми тако-
миллаштирилди.
5.Озиқ-овқат етиштириш жараёнларида кузатув ва шаф-
фофликнинг етишмаслиги боис соҳа фаолияти кундан кунга
мураккаблашиб бормоқда. Бундай шароитда айнан блокчейн
технологиясида кузатув ва шаффофликни таъминлаб бериш
имконияти мавжуд. Истеъмолчиларда озиқ-овқат маҳсулотла-
рининг келиб чиқиши, унинг сифатига бўлган қизиқишнинг
ортиб бориши соҳадаги шаффофликни зарурий шартга айлан-
тириб боради. Шундай қилиб, блокчейн технологиясини озиқ-
овқат саноатига жорий этиш зарурлиги асосланди.
6.Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларнинг
раҳбарлари келажакда содир бўлиши мумкин бўлган бу каби
ҳолатларни прогноз қилиши ва молиявий ҳимояланиш чора-
ларини кўриши (кутилаётган хатар ва бизнес узлуксизлигини
таъминловчи стратегияларни ишлаб чиқиш) зарур.
7.Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга
киритилган ички инвестициялар 1 фоизга ошса, мамлакат ҳу-
дудида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми
0,84 фоизга ошишига олиб келади, бошқа ўзгарувчилар ўзгар-
Толипова Бахтигул Фарходовна 127