Page 128 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 128

маган шароитда, киритилган ўтган йилги ташқи инвестиция-
          лар 1 фоизга ошса, мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариладиган
          озиқ-овқат  маҳсулотлари  ҳажми  0,38  фоизга  ошишига  олиб
          келади. Демак, ички инвестицияларни мамлакат ҳудудида иш-
          лаб чиқариладиган озиқ-овқат ҳажмига йўналтириш лозим.
             8.Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар
          қишлоқ  хўжалиги  билан  бевосита  боғлиқ  соҳа  эканлигини
          ҳамда  ундаги  рисклар  даражасини  инобатга  олиб,  Кобб  ва
          Дугласнинг  ишлаб  чиқариш  функцияси  асосида  ишлаб  чи-
          қилган моделга 2030 йилга қадар сценарийли прогноз ишлаб
          чиқилди.
             Монография бўйича қуйидаги таклифларни келтириб ўтиш
          мумкин:
             Тадбиркорларнинг бизнес кўникмалари, шу жумладан, ин-
          вестиция лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси ва ҳуқуқий би-
          лимларнинг етарли эмаслиги – ҳудудларда мазкур соҳага оид
          консалтинг, маркетинг ва юридик хизмат кўрсатувчи марказ-
          лар ташкил этиш ва фаолиятини ривожлантириш зарур.
             Инвестиция таклифлари ва лойиҳа техник-иқтисодий асос-
          ларнинг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги – тадбир-
          корларга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда тижорат
          банклари, ҳудудлардаги савдо-саноат палатаси ва бошқа масъ-
          ул идоралар томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини маҳал-
          лий ҳокимликлар томонидан ташкил этиш ва доимий назорат-
          га олиш лозим.
             Ҳар бир озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулоти
          келажагини прогноз қила олиш қобилиятига эга бўлиши (ма-
          салан, истеъмолчилар озиқ-овқат маҳсулотларини саросимага
          тушиб захира учун сотиб олиш ҳолатларида айрим маҳсулот-
          ларга  нисбатан  талабнинг  кескин  ошиши  ёки  кутилмаганда
          тушиб кетишини кузатиш) лозим.

         128                                    Толипова Бахтигул Фарходовна
   123   124   125   126   127   128   129   130   131   132   133