Page 100 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 100

ўз навбатида мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлиги-
          ни оширишга хизмат қилмоқда .
                                          64
             Маҳсулот  танлови  унинг  аҳамиятлилиги  билан  боғлиқ,
          мамлакат бозоридаги ноқулайликлар туфайли хорижий ишлаб
          чиқарувчилар устунлик қилиб келмоқда. Шу ўринда таъкид-
          лаш ўринлики, бугунги кунда Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳ-
          сулотларини импорт қилувчилар сони 130 га яқинини ташкил
          этади .
                65
             Аҳолининг  овқатланиш  даражаси  миллат  саломатлигини
          белгиловчи муҳим омиллардан биридир. Бу, айниқса, нормал
          ривожланиш  учун  етарли  даражадаги  мувозанатли  овқатла-
          нишни  талаб  қиладиган  ёш  болалар  (3  ёшгача)  га  тааллуқ-
          лидир. Аҳоли саломатлиги ёки гўдаклар озуқасига тўхталиб
          ўтадиган бўлсак, бунда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати
          бирламчи  зарурат  бўлиб  ҳисобланади.
             Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати – озиқ-овқат маҳсулоти-
          нинг истеъмол хоссаларини белгилаб берадиган, унинг одам-
          лар ҳаёти ва соғлиги учун хавфсизлигини таъминлайдиган ме-
          зонлар мажмуидир .
                             66
             Мамлакатимизда аҳолининг тўйиб ва тўйиниб овқатлани-
          ши учун мустақиллик йилларининг илк кунлариданоқ озиқ-
          овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга
          оширилиб келинмоқда. Бунга мисол қилиб, йиллар давомида
          ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий базадан ташқи соҳа доира-
          сида халқаро даражада ташкил этилаётган конференцияларни
          ҳам келтириш мумкин.
             Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг барча бос-


             64  Мустафакулов Ш.И. Инвестицион муҳит жозибадорлиги [Матн] илмий-амалий қўллан-
          ма. – Тошкент: Baktria press, 2017. – 225-б. (320 б.).
             65  https://www.food1.com/рu/food-importers/uzbekistan
             66  Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республи-
          каси Қонуни. 1997 йил 30 август, 483-I-сон.

         100                                    Толипова Бахтигул Фарходовна
   95   96   97   98   99   100   101   102   103   104   105