Page 97 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 97
Озиқ-овқат таъминоти занжирининг даладан тортиб, то
истеъмолчига қадар етказишда қатнашувчи барча иштирок-
чилар ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ
блокчейнда ҳамма учун очиқ тарзда жойлаштирилган бўлади.
Бу ўз навбатида, ишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи-
ларга ўз маҳсулотларига нисбатан масъулиятли бўлишларига,
етказиб берувчиларга маҳсулотни узоқ муддат сақламасдан ўз
вақтида етказиб беришларига, истеъмолчилар учун эса кафо-
латланган сифатли маҳсулотларга имкон беради. Кузатув ва
шаффофликнинг мавжудлиги товар қайси иштирокчи қўлида
сифатини йўқотганлиги тўғрисидаги ахборотни олиш мумкин
бўлади, бу билан истеъмолчилар соғлигига зарар етиши ҳам-
да ишлаб чиқарувчиларнинг харажатлари ортиб кетиши олди
олинади.
Шунингдек, юқоридагиларга таянган ҳолда мазкур соҳа
ривожланишини таъминлаш учун қуйидаги муаммоларни
алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг ечимини амалга ошириш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
– инвестиция инфратузилмасининг етарлича ривожланма-
ганлиги – банклар, инвестиция фондлари, суғурта ва лизинг
компаниялари фаолиятини рағбатлантириш ва инвестиция ло-
йиҳаларини амалга оширишда уларнинг иштирокини самара-
ли йўлга қўйиш;
– тадбиркорларнинг бизнес кўникмалари, шу жумладан,
инвестиция лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси ва ҳуқуқий
билимларнинг етарли эмаслиги – ҳудудларда мазкур соҳага
оид консалтинг, маркетинг ва юридик хизмат кўрсатувчи мар-
казлар ташкил этиш ва фаолиятини ривожлантириш;
– инвестиция таклифлари ва лойиҳа техник-иқтисодий
асосларнинг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги – тад-
биркорларга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда тижо-
Толипова Бахтигул Фарходовна 97