Page 85 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 85
тавсифлайди. Бу озиқ-овқат муҳитининг ижтимоий-маданий
элементларини юмшатган ҳолда овқатланиш тартибига таъсир
этиши мумкин.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсу-
лотлари ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бунга асосий
омил сифатида аҳоли сонининг ошиб бориши, мамлакатдаги
озиқ-овқат маҳсулотлари импорт-экспортидаги ўзгаришларни
келтириб ўтиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилнинг январ-феврал
ойлари давомида жами фаолият юритаётган 21074 та Озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати корхоналари то-
монидан 6736,7 млрд. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар
ишлаб чиқарилди. Тармоқнинг 2021-йилнинг январ-феврал
ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 106,4 % ни ташкил
этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати кор-
хоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган
маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент
вилояти 17,8 % (2180 та озиқ-овқат саноати корхоналари то-
монидан), Тошкент шаҳар 14,5% (2909 та) ҳамда Самарқанд
вилояти 14,2 % (2212 та) ҳиссасига тўғри келди. 56
2024 йилнинг январ-март ойларида қайта ишлаш саноати-
да жами 34,6 трлн сўм ёки республика бўйича жами инвести-
циялар ҳажмининг 32,3 % и ўзлаштирилди. Шунингдек, унинг
таркибидан 2,8 % и ёки 3 трлн сўми озиқ-овқат маҳсулотлари-
ни ишлаб чиқариш соҳасига тегишлидир .
57
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини ошириш ва
ассортиментини кенгайтиришнинг шарти ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати кор-
56 https://stat.uz/uz/matbuot-maрkazi/qo-mita-yangiliklar/19816-oziq-ovqat-mahsulotlari
ishlab-chiqarish-sanoati-2
57 https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo‘mita-yangiliklar/54050-o‘zbekiston-respublikasida-
iqtisodiy-faoliyat-turlari-bo‘yicha-asosiy-kapitalga-investitsiyalar
Толипова Бахтигул Фарходовна 85