Page 80 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 80

–  инвестиция  таклифлари  ва  лойиҳа  техник-иқтисодий
          асосларнинг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги – тад-
          биркорларга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда тижо-
          рат банклари, ҳудудлардаги савдо-саноат палатаси ва бошқа
          масъул  идоралар  томонидан  амалий  ёрдам  кўрсатилишини
          маҳаллий  ҳокимликлар  томонидан  ташкил  этиш  ва  доимий
          назоратга  олиш;
             –  маҳаллий  ҳокимликларнинг  хорижий  инвесторларнинг
          ҳудуд тўғрисида тўлиқ инвестицион муҳитга оид маълумотлар
          билан таъминлашда фаол иштирок этмаётганлиги – хорижий
          инвесторларни тўлақонли равишда ахборот (инвестиция лойи-
          ҳалари ва бизнес таклифлар базаси, ҳудудий матбуот нашрла-
          ри, иқтисодий таҳлил, хомашё ва меҳнат салоҳияти тўғрисида
          маълумотлар) билан таъминлаш учун ҳар бир вилоят бўйича
          «Инвестицион салоҳият» веб-порталини ташкил этиш, инвес-
          тиция фаолиятига оид конференциялар, семинар ва тақдимот-
          ларни узлуксиз равишда олиб борилишини таъминлаш зарур.


           2.3. Мамлакат озиқ-овқат саноатига йўналтирилган
                 инвестицияларнинг эконометрик таҳлили

             Ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий
          ривожланишида инвестицияларнинг аҳамияти беқиёс ҳисоб-
          ланади. Бугунги кун иқтисодиётнинг глобаллашув жараёнла-
          ри учун ўзига хос давр ҳисобланади. Жаҳон бозорида ўз ўр-
          нига эга бўлиши, халқаро иқтисодий муносабатларни ижобий
          фаолият  юритиш  ҳамда  ички  ва  ташқи  бозорларда  миллий
          товарлар рақобатдошлигини оширишда иқтисодиётга инвес-
          тицияларнинг аҳамияти ошиб бормоқда.
             Мамлакатга инвестицияларнинг кириб келиши макроиқти-
          содий ўсишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланиб турган
          бир  вақтда  унинг  микроиқтисодий  кўламдаги  ўрни  ҳам  бе-

         80                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   75   76   77   78   79   80   81   82   83   84   85