Page 79 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 79
Корхонанинг бир турдаги инвестицион эҳтиёжини қонди-
ришда инвестицион ресурсларни шакллантириш манбалар-
нинг муқобиллиги муҳим ҳисобланади. Халқаро тажриба ва
дунё экспертлари бир вақтнинг ўзида бир нечта инвестиция
манбаларидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ, деб тавсия
этади.
Амалдаги ресурсларни, шунингдек, инвестициялар, энг ав-
вало, хорижий инвестицияларни жалб этишнинг реал имко-
ниятларини инобатга олган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва
ҳудудларни узоқ муддатли ривожлантириш концепцияси мав-
жуд эмас. Бунинг оқибатида иқтисодий жиҳатдан истиқболли
бўлмаган лойиҳаларни ташаббус қилиш, молиявий маблағлар-
ни самарасиз сарфлаш ҳолатлари мавжуд бўлиб, бу охир-оқи-
батда, умуман мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги-
ни пасайтиришга олиб келади .
52
Таҳлиллардан келиб чиқиб мазкур соҳанинг ривожлани-
шини таъминлаш учун қуйидагиларни умумлаштириб, хулоса
сифатида келтириш мумкин:
– инвестиция инфратузилмасининг етарлича ривожланма-
ганлиги – банклар, инвестиция фондлари, суғурта ва лизинг
компаниялари фаолиятини рағбатлантириш ҳамда инвестиция
лойиҳаларини амалга оширишда уларнинг иштирокини сама-
рали йўлга қўйиш;
– тадбиркорларнинг бизнес кўникмалари, шу жумладан,
инвестиция лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси ва ҳуқуқий
билимларнинг етарли эмаслиги – ҳудудларда мазкур соҳага
оид консалтинг, маркетинг ва юридик хизмат кўрсатувчи мар-
казлар ташкил этиш ҳамда фаолиятини ривожлантириш;
52 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрь Ўзбекистон Республи-
касининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги
тартибини жорий этиш тўғрисидаги ПҚ-3437-сонли Қарори.
Толипова Бахтигул Фарходовна 79