Page 77 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 77
Асосий фаолиятдан олинадиган фойда бу – тўғридан-тўғри
инвестицияларни молиялаштирувчи, корхона фаолиятининг
якуний молиявий натижалари ва ривожланиш имкониятла-
рини боғлаб турувчи муҳим манба ҳисобланади. Бироқ унинг
молиялаштириш манбаларидаги улуши камлигича қолмоқда.
Ўз молиявий манбалари таркибига фойда ва амортизация-
дан ташқари ички ресурсларни жалб қилишни киритиш қабул
қилинган. Уларнинг таркибига эскирган ускуналар, кераксиз
материаллар, асбоб-ускуналарни сотишдан, вақтинчалик би-
но-иншоотларни тугатишдан, бир йўла қазиб олинадиган фой-
дали қазилмаларни сотишдан тушган маблағлар киради.
Корхонанинг инвестицияларини молиялаштириш ўз ман-
балари ҳисобидан етарли бўлмаганлиги боис, ташқи қарзга
бўлган эҳтиёжни келтириб чиқаради. Амалиётда инвестиция-
ларни ташқаридан молиялаштиришнинг асосий манбалари
сифатида одатда қимматли қоғозлар бозори, банк кредитлари
ва лизинг инструментларини қайд этишади.
Юқорида санаб ўтилган инвестицияларни молиялаштириш
манбалари орасида акция (акциядорлик жамиятлари учун) ёки
бошқа турдаги қимматли қоғозларни эмиссияси муҳим роль
ўйнайди. Инвестицияларни молиялаштириш усули сифатида
акциялаштириш одатда инвестиция фаолиятини соҳавий ёки
ҳудудий диверсификациялаш каби йирик лойиҳаларни амалга
оширишда қўлланилади.
Бироқ ушбу инвестиция манбасининг тан олинган афзал-
ликлари мавжудлигига қарамай, фақат бир нечта йирик кор-
хоналар мамлакатда қўшимча акциялар ёки корпоратив обли-
гацияларни жойлаштириши орқали очиқ бозорда қарз олиши
мумкин. Бундай шароитларда молиялаштиришнинг энг реал
манбаси кредитлаштириш ҳисобланади.
Толипова Бахтигул Фарходовна 77