Page 82 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 82

тамаки, пиво, чанқоқбосар ичимликлар, совун ва бошқа  маҳ-
          сулотлар ишлаб чиқарадиган кўплаб саноат корхоналарини ўз
          ичига олади . Унинг иқтисодиётда реал сектор сифатида стра-
                      54
          тегик ривожланиши давлатнинг энг муҳим вазифаси бўлмоғи
          лозим .
                55
             Умуман олганда озиқ-овқат саноати бир соҳадан эмас, бал-
          ки турли хилдаги маҳсулотлар ассортиментини ишлаб чиқа-
          рувчи бир қанча саноат турлари йиғиндисидан иборатдир. У
          қишлоқ  хўжалиги,  озиқ-овқат  маҳсулотларини  ишлаб  чиқа-
          риш, уларни қайта ишлаш, консервалаш, қадоқлаш, тарқатиш,
          чакана савдо ва истеъмолни ўз ичига қамраб олади.
             Озиқ-овқат саноати қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил
          топади:
             Қишлоқ хўжалиги: Бу озиқ-овқат маҳсулотлари, озуқа, то-
          лалар ва бошқа керакли маҳсулотлар етиштириш жараёнидир.
          Унинг фаолияти доирасига ҳосилни йиғиш, деҳқончилик, чор-
          вачилик, балиқчилик каби соҳалар киради. Шунингдек, қиш-
          лоқ хўжалиги техникалари, ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ишлаб
          чиқаришини  соддалаштирувчи  асбоб-ускуна  ҳамда  гибрид
          уруғлар ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
             Озиқ-овқат  саноати:  Кўпгина  қишлоқ  хўжалиги  маҳсу-
          лотлари мавсумий ва тез бузилувчан ҳисобланади. Озиқ-овқат
          саноатида  қишлоқ  хўжалиги  хомашё  маҳсулотлари  бозорда
          сотишга  мўлжалланган,  қадоқланган  истеъмол  товарларига
          айлантирилади.  Бу  ўз  навбатида  йил  давомида  айрим  озиқ-
          овқат маҳсулотларини бозорда борлигини таъминлаб туради.
          Қадоқлаш озиқ-овқат маҳсулотларини атроф-муҳит таъсири-


             54  Saul Blumenthal. FOOD PRODUCTS Food Technologist and Consultant, Shirley  Labo-
          ratories Fallow, American Institute of Chemists 1947 Brooklyn N.Y.
             55  FOOD PROCESSING TECHNOLOGY Principles and Practice Second Edition P. Fellows
          Published in North and South America by CРC Press LLC 2000 Corporate Blvd, NW Boca Raton
          FL 33431 USA

         82                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   77   78   79   80   81   82   83   84   85   86   87