Page 51 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 51

жатлар  рентабеллиги  ва  бошқалар  ҳисобланади.  Молиявий
            коэф фициентлар  афзалликлари  (ҳисоблашдаги  оддийлик
            ҳамда  олинган  маълумотлар  интерпретацияси,  баҳоловчи
              субъектларнинг  барчасига  очиқлиги)га  қарамай,  самарадор-
            ликка таъсир этувчи омилларни аниқлашнинг мураккаблиги
            боис  бу  усулдан  фойдаланишни  чеклаб  қўяди.
               Иккинчи  ёндашувда  Дюпон  аналитик  модели  (ROA  ва
            ROE)  ёки  хусусий  капитал  рентабеллигининг  декомпозицон
            (бутунни қисмларга ажратиш) таҳлил усули ҳам гарчи бизга
            саноат корхонаси капиталининг даромадлилигига таъсир этув-
            чи омилларни аниқлаш имконини берса-да, молиявий коэффи-
            циентлар усулига асосланган бўлади. Методологиянинг ўзига
            хос хусусияти ишончли баҳолашни қўлга киритиш учун бир
            йўла уч йўналишда фойдаланиш имкони борлигидадир. Шу
            муносабат  билан  қуйидаги  йўналишларни:  сотиш  рентабел-
            лигини  таҳлил  қилиш,  активлар  айланишини  таҳлил  қилиш
            ва саноат корхоналари молиявий барқарорлиги манбаларини
            ўрганиш ажратиб кўрсатиш лозим.
               Шунингдек, корхоналар инвестицион лойиҳалари самара-
            дорлигини реал баҳолашда анъанавий параметрик кўрсаткич-
            ларига «Реал опционлар усули» (ROV) ва «Мувозанатли кўр-
            саткичлар тизими» (BSC) кўрсаткичларини бевосита қишлоқ
            хўжалиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган, озиқ-овқат маҳсу-
            лотлари  ишлаб  чиқарувчи  корхоналарнинг  инвестицион  ло-
            йиҳалари самарадорлигини баҳолаш учун киритиш мақсадга
            мувофиқ  ҳисобланади.











               Толипова Бахтигул Фарходовна                               51
   46   47   48   49   50   51   52   53   54   55   56