Page 49 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 49

қат  маҳсулотлари  ишлаб  чиқарувчи  корхоналарнинг  инвести-
            цион лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш учун мос тушади.
               Юқоридаги бўлимларда капитал таннархини аниқлаш усу-
            ли, аннуитет усули, амортизация усули, ички дисконт ставка
            усули ва критик қарздорлик даражаси усули батафсил муҳо-
            кама қилинди. Кўриниб турибдики, усуллар бир-бирини қис-
            ман тўлдириши мумкин, лекин улар қисман алмаштирилиши
            ҳам мумкин. Демак, инвестицияларни ҳисоблаш учун керакли
            бўлган маълумотлар олдиндан келтириб ўтилиши зарурлиги-
            ни англаш мумкин.

                          Биринчи боб бўйича хулосалар

               Биринчи боб бўйича қуйидагиларни айтиш мумкинки, ин-
            вестициявий  лойиҳанинг  самарадорлиги  ҳисоб-китоб  даври
            мобайнида, яъни давомийлиги – қурилиш, фойдаланиш вақти
            ва керак бўлса объектни тугатиш, технологик ускунанинг ўр-
            тача тортилган хизмат муддати, келгуси йиллар учун техник
            ва иқтисодий дастурларнинг аниқлиги, фойданинг хусусият-
            ларига ҳамда инвесторлар талабларига жавоб бера олиш би-
            лан аниқланади.
               Инвестицион лойиҳаларни иқтисодий баҳолашда реал ак-
            тивлари мавжуд операцияларга маблағлар киритишнинг им-
            кони бўлган вариантларини асослаш ва танлаш жараёни мар-
            казий ўринни эгаллайди.
               Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ин-
            вестицион  самарадорлигини  оширишда  инвестицияларнинг
            самарали  манбаларини,  дастурларини  ва  лойиҳаларини  қи-
            дириш, соҳавий инвестицион рақобат учун ҳужжатларни та-
            йёрлаш, турли хил инвестицион фаолиятлар учун бизнес-ре-
            жаларни ишлаб чиқиш, контракт савдоларида қатнашиш учун


               Толипова Бахтигул Фарходовна                              49
   44   45   46   47   48   49   50   51   52   53   54