Page 47 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 47

лоҳиятларини инобатга олиш. Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки,
            озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи корхоналардаги инвес-
            тициявий лойиҳалар иқтисодий самарадорлигини баҳолашда
            мазкур усул ҳар томонлама корхона хусусиятларига мос ҳи-
            собланади.
               Тармоқнинг стратегик рақобатбардошлиги кўплаб омиллар
            орқали изоҳланади, улардан энг муҳимларидан бири сифатида
            инвестицион жозибадорлик қаралади. Афсуски, мамлакат ҳу-
            дудида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар
            инвестицион жозибадорлигини ошириб кўрсатувчи жиҳатлар
            жуда сезиларли эмас. Шунингдек, юқори риск даражасига эга
            соҳалар  инвестицион  жозибадорлиги  паст  соҳалар  қаторига
            киради. Қолаверса, қишлоқ хўжалиги билан бевосита боғлиқ
            озиқ-овқат  маҳсулотлари  етиштирувчи  корхоналар  инвести-
            цион лойиҳалар жозибадорлиги пастлигининг асосий сабаб-
            ларидан  бири  самарадорликни  ҳисоблашда  фойдаланилади-
            ган пул оқимларини дисконтлаш усулларидаги ноаниқликдир.
               Бу каби муаммоларга инвестицион лойиҳаларни ишлаб чи-
            қиш ва уларни амалга оширишда реал опционлар усули (RОV)
            дан фойдаланган ҳолда ечим излаш мумкин. Мазкур усул юқо-
            ри риск даражаси мавжуд бўлган тақдирда ҳам инвестицион
            лойиҳаларнинг  иқтисодий  самарадорлиги  имкониятларини
            оширишга  хизмат  қиладиган  асосли  бошқарув  қарорларини
            қабул қила олишни таъминлайди.
               Реал  опционлар  усулида  инвестицион  лойиҳаларни  ба-
            ҳолаш  ҳар  қандай  инвестицион  имконият  корхона  учун  мо-
            лиявий опцион бўлиши мумкин деган тахминга асосланган,
            яъни корхона бир қанча вақт мобайнида активларни яратиш
            ёки сотиб олиш мажбуриятига эмас, ҳуқуқига эга бўлади. Реал
            опционлар усули (RОV) дисконтланган пул оқими (DSF) би-
            лан тўлиқ алмаштирилишига даъво қилмайди. Аслида, реал

               Толипова Бахтигул Фарходовна                              47
   42   43   44   45   46   47   48   49   50   51   52